Фаннинг ўқув дастури Ўзбекистон Миллий Университетида ишлаб чиқилди. Тузувчилар


Download 123 Kb.
bet5/6
Sana06.10.2023
Hajmi123 Kb.
#1693503
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
109 namunaviy algoritm

Курс лойиҳасини ташкил этиш
бўйича кўрсатмалар
Курс лойиҳасининг мақсади талабаларни мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш ва олган назарий билимларини қўллашда амалий кўникмалар ҳосил қилишдир.
Курс иши лойиҳаси мавзулари бевосита маълум амалий масалаларга боғлиқ ҳолда, кафедра профессор – ўқитувчилари томонидан белгиланади ва ҳар бир талабага шахсий топшириқ сифатида берилади. Курс лойиҳаси компьютер дастури кўринишида бажарилади ва CD дискда топширилади.
Курс лойиҳасининг тахминий мавзулари:

  1. Саралаш масаласига доир алгоритмларни дастурий мажмуаси;

  2. Алгебра масаларига доир алгоритмларни дастурий мажмуаси;

  3. Амалий масаларга доир математик моделларни ҳал этиш учун алгоритмларни дастурий мажмуаси;

  4. Сонли усулларга доир алгоритмларнинг дастурий мажмуаси;

  5. Алгоритмларнинг тўғрилигини синаш;

Кўрсатилган мавзулар нисбатан умумий бўлиб, хар бир талабага индивидуаллаштирилган ҳолда берилади.


Мустақил ишни ташкил этишнинг
шакли ва мазмуни
Талабага мустақил ишни тайёрлашда Алгоритмлар назарияси фанининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

  • дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;

  • автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;

  • махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • Интернетдан Алгоритмлар назарияси фанига доир янги адабиётларни излаб топиш, ўрганиш мос вазифаларни бажариш.

Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:

  1. Алгоритмлар суперпозицияси.

  2. Алгоритмик ҳал этилиш ва циклга тушиш муаммоси.

  3. Пирамидал саралаш.

  4. Тезкор саралаш.

  5. Тармоқда излаш.

  6. Калитга доир излаш.

  7. Экспоненциал мураккабликга эга алгоритмлар.

  8. Полиномиал ва экспоненциал мураккабликга эга алгоритмларни қиёсий таҳлили.




Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling