Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2008 йил 23 aвгустдаги 263 -сон мажлис баёни билан маъқулланган.
Фаннинг ўқув дастури Ўзбекистон Миллий Университетида ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
-
Юлдашев З.Х.
|
-Механика-математика факультети «Информатика ва тадбиқий дастурлаш» кафедраси, доц, ф.-м. ф. д.
|
Хожиев Т.К.
|
-Механика-математика факультети «Информатика ва тадбиқий дастурлаш» кафедраси, катта ўқит.
|
Тақризчилар:
-
Фаннинг ўқув дастури Ўзбекистон Миллий университети Илмий-услубий кенгашида тавсия қилинган (2008 йил 27 июндаги 9 - сонли баённома).
Кириш
Алгоритмлар назарияси – Амалий математика ва информатиканинг фундаментал қисмига оид фан бўлиб, унинг давоми сифатида бевосита самарали дастурларни тузиш, ҳисоблаш усуллари, мукаммалаштириш усуллари ва объектга йўналтирилган дастурлаш соҳаларида ўз назарий ва амалий татбиқини топади. Ушбу предметни амалий математиканинг фундаментал қисмига оидлиги бир томондан талабалар курсни ўрганиш жараёнида муайан амалиётга доир масалаларнинг математик моделларини ҳал этиш мумкинлигини аниқлашда тамойиллик ёндошувини, яъни струтуравий таҳлилни ўзлаштиришларидан иборат бўлса, иккинчи томондан мос алгоритмлар мавжуд бўлганда уларни тизимли тарзда таҳлил қилишни ўрганишларидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |