Фаннинг ўқув дастури Ўзбекистон Миллий Университетида ишлаб чиқилди. Тузувчилар


Download 123 Kb.
bet3/6
Sana06.10.2023
Hajmi123 Kb.
#1693503
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
109 namunaviy algoritm

Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Ишлаб чиқаришдаги жараёнларни реал вақтда ўрганиш ва бошқариш учун яратиладиган муайян алгоритмларнинг ичидан энг самаралиларини ажратиш амалиёт учун алоҳида эътиборга лойиқ муаммолардан биридир. “Масалани ечишга киришишдан аввал ечим мавжуд ресурслар эвазига ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ равишда ҳосил қилина оладими, йўқми?” – деган саволга жавоб олабилишга ўргатиш фаннинг асосий амалиётга доир мақсадларидан бўлгани сабабли Алгоритмлар назарияси фани ишлаб чиқаришда муҳим ўринга эга.


Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талабаларнинг Алгоритмлар назарияси фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усуллардан фойдаланиш, янги информацион – педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар ҳамда замонавий компьютер технологияларидан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва лаборатория дарсларида мос равишдаги илғор педагогик технологиялар, жумладан муаммоли таълим концепцияси ва интерфаол услубиятдан фойдаланилади.
Асосий қисм
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
Алгоритм ҳақида умумий (интуитив) тушунча. Алгоритмлар назарияси предмети ва унинг амалий аҳамияти. Тьюринг машинаси. Марковнинг нормал алгоритми. Умумий алгоритмик муаммолар (Тьюринг машинасини тўхтатиш муаммоси, циклга тушиб қолиш муаммоси, Марковнинг нормал алгоритмини ўз ёзувига татбиқ этиш муаммоси кабилар). Алгоритмларнинг метрик характеристикалари ва мураккаблиги. Алгоритлар назариясининг тадбиқлари. Табиий масалалар алгоритмлар манбаи сифатида. Иқтисодиёт, гуманитар ва табиий фанлар соҳаларига хос анъанавий масалаларнинг алгоритмлари. Типик масалалар: саралаш ва излаш масалалари учун алгоритмлар ҳамда уларнинг мураккаблигини аниқлаш. Рекурсив ҳисоблашлар масаласи учун алгоритмлар ва уларнинг мураккаблигини аниқлаш. Алгебра ва сонли усулларга доир масалаларни алгоритмлари ва уларнинг таҳлили. Кўпҳадларни ҳисоблаш. Горнер схемаси. Коэффициентларни дастлабки қайта ишлаш. Матрицаларни кўпайтириш. Матрицаларни Виноград усулида кўпайтириш алгоритми ва унинг таҳлили. Чизиқли тенгламаларни ечиш алгоритмлари. Махсус кўринишдаги матрицага эга бўлган чизиқли алгебраик тенгламалар системасини ечиш алгоритмлари. Тенглама илдизларини аниқлаш масаласи ва мос алгоритмлар таҳлили. Итерацион усуллар учун алгоритмлар ва уларнинг мураккаблигини аниқлаш.



Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling