Фаннинг ўқув дастури Ўзбекистон Миллий Университетида ишлаб чиқилди. Тузувчилар
Download 123 Kb.
|
109 namunaviy algoritm
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Амалий машғулотларни ташкил этиш
бўйича кўрсатма ва тавсиялар Амалий машғулотлар семинар ва махсус танланган мавзулар бўйича индивидуал тарзда бажарилган вазифаларни умумлаштирувчи муҳокамалар шаклида олиб борилади. Бу машғулотларда қуйидаги амалий мавзуларни ўзлаштириш режалаштирилади: Алгоритмнинг асосий хоссалари. Евклид алгоритми. Тъюринг машинасига доир алгоритмлар қуриш ва уларни таҳлил қилиш. Марковнинг нормал алгоритмлари, уларнинг таҳлили. Алгоритмларнинг тўғрилиги. Вақт ва хотирага қўйиладиган талаблар мураккаблик мезони сифатида. Мураккаблик кўрсатгичини аниқлаш муаммолари. Ҳисоблаш масалари. Саралаш масаласи учун алгоритмлар ва уларнинг мураккаблигини аниқлаш. Излаш масаласи учун алгоритмлар ва уларнинг мураккаблигини аниқлаш. Алгоритмик ҳал этиладиган ва этилмайдиган масалалар. Умумий масалаларнинг тадқиқоти. Алгоритмик амалиёт. Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор – ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади. Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар Лаборатория ишлари Алгоритмлар назарияси фанига доир билим ва кўникмаларни муайян, аксарият ҳолларда индивидуал, вазифаларни компьютер хоналарида бажаришни назарда тутади. Лаборатория машғулотлари қуйидаги мавзулар бўйича ва мос мазмунда ўтказилади: 1-Мавзу: “Қурилма ва дастурлар: сонни нусхалаш, бирни қўшиш, иккита сонни қўшиш”. Мазмуни: Лаборатория ишида Тьюринг машинасига доир мос алгоритмлар тузилади ва тегишли натижалар олиб ҳисобот сифатида тақдим этилади. 2-Мавзу: “Анъанавий моделлар. Ҳисоблашга доир умумий тушунча. Алгоритмлар ва ҳисоблашлар орасидаги боғланиш. Дастур тушунчаси, дастурлар ҳисоблашлар ва натижалар объекти сифатида”. Мазмуни: Лаборатория ишида талабалар модел ва уни ҳал этувчи алгоритм орасидаги боғланишни индивидуал вазифа бажариш жараёнида намойиш қиладилар. Лаборатория ишини бажариш мос дастур бўйича олинган натижалар, уларни олиш учун сарфланган ресурсларнинг қиёсий таҳлили билан якунланади. 3-Мавзу: “Табиий фанлар соҳаларига хос анъанавий масалалар алгоритмлари”. Мазмуни: Лаборатория ишида чекли автоматларда табиий фанлар соҳаларига хос анъанавий масалаларни ечиш алгоритмларидаги мураккаблик кўсатгичлари бўйича фарқланадиган алгоритмлар индивидуал ёки гуруҳий тақсимланган масалаларда намойиш этилади. Download 123 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling