Фаолият ва тарбияга боғлиқ


Download 158.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana10.04.2023
Hajmi158.04 Kb.
#1348070
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5271515186912569582 230330 142333

Cоциометрия методи. Cоциометрия методи биринчи бўлиб америкалик 
психолог Дж. Морено томонидан таклиф этилган. Бу методнинг моҳияти 
шундан иборатки, инсон у ёки бу кўрсаткич бўйича гуруҳ аъзоларини 
танлайди. Қилинган танлашлар асосида кишининг гуруҳдаги шахслараро 
муносабатлар тизимида тутган ўрни ҳақида хулоса қилинади.  
Демак, социометрия методи ёрдамида гуруҳ аъзолари ўртасидаги 
симпатия ёки антипатияни аниқлаш мумкин. Cоциометрия методини оператив 
тарзда ўтказиш, унинг натижаларини эса математик қайта ишлаш ва график 
равишда ифодалаш мумкин. 
Социометрияни тадқиқот методи сифатида тан олиш билан бир қаторда 
унинг баъзи камчиликларини ҳам кўрсатиб ўтиш зарур. Асосий камчилик 
шундан 
иборатки, 
социометрия 
методи 
мавжуд 
муносабатлар 


структурасининг сабабларини аниқлаш имконини бермайди. Шунинг учун 
ҳам социометриядан олинган маълумотлар кузатиш, суҳбат, психологик- 
педагогик эксперимент натижалари билан тўлдирилиши лозим. 
Cоциометрия методидан гуруҳ, жамоа аъзолари ўзаро бир-бирларини 
яхши билган ҳолатлардагина фойдаланиш мумкин. Бу метод ёрдамида 
шахснинг хизмат юзасидан бўладиган ва шахсий муносабатлардаги ҳақиқий 
ўрнини аниқлаш, бирламчи гуруҳлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини топиш, 
бирламчи гуруҳларнинг пайдо бўлиши ва тарқаб кетиши сабабларини 
аниқлаш мумкин. 
Cоциометрия методининг моҳияти шундан иборатки, текширилувчига 
бирга қилинадиган ишлари ёки гуруҳ аъзоларининг ишларини биргаликда 
бажаришга хоҳишлари тўғрисида саволлар берилади. Бериладиган саволлар 
танлаш кўрсаткичлари дейилади. Кучли ва кучсиз кўрсаткичлар фарқланади. 
Кучлилар чуқур ва барқарор муносабатларни, кучсизлари юзаки ва беқарор 
муносабатларни 
аниқлаш 
имконини 
яратади. 
Масалан, 
“хизматдошларингиздан қайси бири билан битта бригадада ишлашни 
хоҳлардингиз?” деган савол бўйича аниқланган кўрсаткич кучли кўрсаткич 
ҳисобланади, чунки у узоқ вақт давом этадиган, муҳим муносабатларга 
тегишли. “Кимни бирга экскурсияга боришга таклиф қилардингиз?” – кучсиз 
кўрсаткич, чунки у чуқур бўлмаган ва вақтинчалик муносабатларни 
белгилайди. Кучли ва кучсиз кўрсаткичлар мазмуни жиҳатидан турлича 
бўлиши мумкин, лекин улардаги умумий нарса – натижалар, яъни шерик 
танлаш. 

Download 158.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling