Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари
ва Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар
фаолиятини ўрганиш юзасидан
САВОЛНОМА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли фармонида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантиришнинг нечта асосий йўналишлари белгиланган.
Жавоб: 8 та.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрларни тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қачон қабул қилинган.
Жавоб: 2019 йил 3 май ПҚ-4306-сон билан тасдиқланган.
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига кириш имтихонларида умумий ўрта таълим, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битрувчиларининг сўнги неча йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи инобатга олинади.
Жавоб: 11 йиллик мажбурий таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткич сифатида инобатга олинади.
Умумтаълим муассасаси директори йил якуни бўйича кимга ҳисобот беради.
Жавоб: Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига 3 йиллик дастурнинг ижроси юзасидан хисобот беради.
Таълим-тарбия масалалари бўйича вилоят, шаҳар, туман ҳокимларининг тегишинча маслаҳатчилари кимлар ҳисобланади.
Жавоб: Халқ таълими бошқармаси бошлиғи, туман(шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим муассасаларида ёшларни муваффақиятга эришиши учун қандай тизим жорий этиш белгиланган.
Жавоб: “Касбга йўналтириш тизими”
Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосалари йил якуни бўйича кимга ҳисобот беради.
Жавоб: туман (шаҳар) Маънавият ва маърифат кенгашига.
Жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, оилавий қадриятлар ва ёшлар тарбиясига эътиборсизлик каби ҳолатлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 19 январь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилиши қандай мавзуда ташкил этилди.
Жавоб: “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш ва давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари” мавзусида.
Президентимиз томонидан маънавият соҳасини ривожлантириш бўйича жорий йилда қабул қилинган қарори тўлиқ номи ва тасдиқланган санаси қачон?
Жавоб: 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори.
Юртимизда ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятини барпо этишда асосий ҳаётбахш ғоя қайси.
Жавоб: Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари ғояси
Маънавият соҳасига доир журналларни санаб беринг.
Жавоб: Тафаккур, Маънавий ҳаёт, Жаҳон адабиёти, Шарқ юлдузи журналлари.
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимига кимлар тавсия этилади.
Жавоб: журналист, ёзувчи, шоир, ижодкор, олий таълим муассасаларининг ижтимоий-гуманитар кафедраси профессор-ўқитувчилари.
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчига қандай талаблар қўйилган.
Жавоб: ёш авлодни маънан баркамол этиб тарбиялаш, мактаб ўқитувчилари ва фаол ўқувчиларининг ижодий ишларини кенг жамоатчиликка етказишга кўмаклашиш, турли хилдаги викториналар, мушоиралар, адабий кечалар, қизиқарли дарслар, китобхонлик ва шеърхонлик мусобақаларини ташкил этиш.
15.Узлуксиз маънавий тарбия концепсиясини тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қачон қабул қилинган.
Жавоб: 31.12.2019 йил 1059-сон билан тасдиқланган.
16.Узлуксиз маънавий тарбия концепсиясида узлуксиз маънавий тарбия нечта босқичга ажратилган.
Жавоб: 4 та босқич (хомладорлик, 3-7, 7-14, 14-16 ёш)
17. 2021 йил 19 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев расилигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида тарбияси оғир, уюшмаган ишсиз ёшлар билан ишлашнинг қандай янги тизими жорий этилди.
Жавоб: “Бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойили жорий этилди.
18. Маҳаллалар кесмида маънавий-маърифий ишларни маҳаллабай тарзда тизимли ташкил этиш бўйича қандай тамойил йўлга қўйилди.
Жавоб: “Бир зиёли бир маҳаллага маънавий ҳомий” маҳаллабай тамойили жорий этилди.
19. 2021 йил 19 январь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан маънавият тушунчасига қандай таъриф берилди.
Жавоб: Агар иқтисодиёт жамиятнинг танаси бўлса, унинг руҳи ва жони маънавиятдир.
20. Маънавият ва маърифат кенгашига кимлар раислик қилади ва масъул котиблик вазифасини кимлар бажаради.
Жавоб: Республика Маънавият ва маърифат кенгашига Президент расилик қилади. Ҳудудий кенгашларга вилоят, шаҳар, туман ҳокилмлари расилик қилади. Республика Маънавият ва маърифат маркази ва ҳудудий бўлим ва бўлинма раҳбарлари Маънавият ва маърифат кенгашларида масъул котиблик вазифасини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |