Faq – 50 саволга 50 жавоб


Қабул комиссияси қандай шаклланади?


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/15
Sana03.02.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1156760
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
PhD учун 50 savol 50 javob

Қабул комиссияси қандай шаклланади? 
Академияда унинг бошлиғи раислигида Қабул комиссияси тузилади. Қабул комиссияси аъзолари Академия бошлиғи томонидан 
тегишли (12.00.07) ихтисослик бўйича етакчи олимлар орасидан тайинланади. 
Ихтисослик бўйича имтиҳонларни топширишда қабул комиссияси таркибида камида битта фан доктори ёки профессор бўлиши 
зарур, комиссиянинг қолган аъзолари фан номзодлари ёки фалсафа докторлари (PhD) бўлиши мумкин. 
Докторантурага кириш имтиҳонлари қандай ўтказилади? 
Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган 
хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари топширадилар. Талабгорларда IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам 
бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака 
сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади. 
Кириш имтиҳонлари саволлари Академиянинг қабул комиссияси томонидан мутахассисликнинг моҳиятидан келиб чиқиб 
тузилади ва Академия кенгаши томонидан тасдиқланади. 
Таянч докторантурага кирувчи талабгорларнинг кириш имтиҳонлари ажратилган қабул квотасидан келиб чиқиб, Академиянинг 
қабул комиссияси томонидан 30 ноябргача бўлган муддатда қабул қилинганлардан танланади. 
Қандай имтиёзлар бор? 
Бир неча талабгорларнинг таянч докторантурага кириш имтиҳонлари бўйича улар тўплаган якуний баллари тенг бўлган тақдирда 
қуйидаги талабгорларга устунлик берилади: 
• Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари; 
• магистратурани аъло баҳолар билан тамомлаганлар; 
• муаллифлик гувоҳномалари ва патентга эга бўлганлар. 
Бир неча талабгорларнинг докторантурага суҳбат натижалари бўйича улар тўплаган якуний баллари тенг бўлган тақдирда 
қуйидаги талабгорларга устунлик берилади: 
• 5 йилдан ортиқ илмий-педагогик стажга эга бўлганлар; 
• муаллифлик гувоҳномалари ва патентга эга бўлганлар; 
• монография (ижтимоий-гуманитар фанлар учун), талабгорнинг диссертация мавзуси бўйича ОАК рўйхатига мувофиқ илмий 
журналларда, шу жумладан хорижий журналларда чоп этилган сони бўйича (бошқа талабгорларга нисбатан) кўп миқдорда илмий 
мақолага эга бўлганлар; 
• диссертация тадқиқоти ҳажмининг 50 фоиздан кўп қисмини бажарганлар. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling