Faq – 50 саволга 50 жавоб


Қайси ҳолларда диссертация ҳимоясисиз илмий даража


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/15
Sana03.02.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1156760
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
PhD учун 50 savol 50 javob

 
Қайси ҳолларда диссертация ҳимоясисиз илмий даража 
берилиши мумкин? 
Фан доктори (DSc) илмий даражаси: 
фан ва технологияларни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва ижтимоий соҳалар тараққиётига 
улкан ҳисса қўшган камида 3 та ихтиро ёки селекция ютуғи муаллифига; 


салмоқли илмий янгиликлар олган ва импакт-фактори тегишли даражада юқори ва рўйхат бўйича халқаро тизимга кирган илмий 
журналларда камида 12 та (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 8 та) илмий мақола чоп эттирган мутахассисга, эксперимент тариқасида, 
илмий натижани амалиётга жорий қилиш бўйича талаблар бажарилган ҳолда. 
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси: 
фан ва технологияларни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва ижтимоий соҳалар тараққиётига 
улкан ҳисса қўшган 3 тагача ихтиро ёки селекция ютуғи муаллифига; 
муҳим илмий янгиликлар олган ва импакт-фактори тегишли даражада юқори ва рўйхат бўйича халқаро тизимга кирган илмий 
журнал-ларда камида 6 та (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 4 та) илмий мақола чоп эттирган мутахассисга, эксперимент тариқасида. 
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган 
диссертацияга қандай талаблар қўйилади? 
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияга қуйидаги талаблар қўйилади: 
диссертация билимларнинг тегишли соҳасида муҳим аҳамиятга эга масаланинг янги ечимидан иборат бўлиши лозим; 
долзарб илмий масаланинг ечимига қаратилган илмий асосланган илмий-техник ёки ижтимоий-иқтисодий тавсиялар ишлаб 
чиқилган тугалланган илмий иш бўлиши лозим. 
Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган 
диссертацияга қандай талаблар қўйилади? 
Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияга қуйидаги талаблар қўйилади: 
диссертация тугалланган илмий иш бўлиши; 
муҳим ижтимоий-иқтисодий, илмий ёки амалий муаммолар ечими келтирилган; 
тегишли фан соҳасининг истиқболли йўналишини ривожлантириш учун йирик ютуқ сифатида баҳоланадиган янги назарий 
қоидалар комплекси ишлаб чиқилган; 
жорий этилиши фан ва техника, ижтимоий-сиёсий соҳа ёки иқтисодиёт тармоғининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшадиган 
назарий-методологик ва услубий асослар, илмий асосланган техник, иқтисодий ёки технологик ечимлар ишлаб чиқилган 
(такомиллаштирилган) бўлиши лозим. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling