Faq – 50 саволга 50 жавоб
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
PhD учун 50 savol 50 javob
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул қилинадиган шахслар учун қандай талаблар мавжуд
FAQ – 50 САВОЛГА 50 ЖАВОБ Ушбу рукнда ҳар бир докторант ва мустақил изланувчи ёки илмга интилувчи оддий фуқарони қизиқтирадиган савол-жавоблар жой олган. Мазкур саволлар рўйхати Сиз азизларнинг Бош прокуратура Академиясининг Ҳуқуқий муаммоларни илмий-амалий ва инновацион тадқиқ қилиш ҳамда илмий ходимларни тайёрлаш марказига йўллаган мурожаатларингизни таҳлил қилган ҳолда тез-тез учрайдиган масалалар ва уларга изоҳлардан шакллантирилди. Таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул қилинадиган шахслар учун қандай талаблар мавжуд? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомил-лаштириш тўғрисида”ги 304-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида”ги низомнинг 16-бандида таянч докторантурага (PhD) қабул қилинадиган шахслар учун талаблар белгиланган. Унга кўра: • магистр даражасига ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлганлар; • фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида 1 та мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича 2 тадан кам бўлмаган илмий ишлар тўплам-ларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар қабул қилинади. “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида”ги низомнинг 38-бандида фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланув-чиликка қуйидагилар расмийлаштирилади: • магистр ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) дипломи ёки олий маълумот тўғрисидаги (ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлганлар; • белгиланган илмий мақолаларига эга бўлганлар; • Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка 2 йилдан кам бўлмаган илмий-педагогик стажга ёки аниқ илмий ютуққа (ихтирога патент ёки муаллифлик гувоҳномаси) эга бўлганлар. Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки уларга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган дипломга эга бўлган, белгиланган тартибда талабларга мувофиқ илмий даража олганидан сўнг салмоқли илмий ютуқларга эришган шахслар расмийлаштирилади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling