универсал ўнлик таснифлаш индекси классификацияси (УДК)
Мазкур индекслар нашрларни (китобни) кутубхона ва ахборот ресурс марказларида билимларнинг қайси йўналиш ва соҳасига
тегишли эканлигини қисқа ва аниқ белгилаб беради.
Қоида тариқасида ушбу индекслар кутубхона ва ахборот ресурс марказлари томонидан ББК ва УДК ларнинг тегишли жадваллари
асосида белгилаб берилади. Классификацион индекслар титул варағининг орқа томони юқори бурчагида алоҳида қаторларда қўйилади.
Масалан:
УДК 633 (571.1)
ББК 41/42 (2Р53)
Муаллифлик белгиси нима?
Муаллифлик белгиси – муаллифлик белгиси ўзида муаллифнинг фамилиясини ёки нашрнинг биринчи бош ҳарфларини
кўрсатувчи шартли ҳарфни ифодалайди. У муаллиф фамилиясининг биринчи ҳарфларидан (агар асарда учтадан кўп муаллиф бўлмаси
биринчи муаллифнинг) ёки сарлавҳанинг дастлабки сўзларининг биринчи ҳарфидан (агар муаллифлар учтадан кўп бўлса ёки муаллиф
бўлмаса), сарлавҳа ва мазкур фамилиянинг бош ҳарфларига мос равишдаги миқдордан иборат бўлади. Муаллифлик белгиси Л.Б.
Хавкиннинг муаллифлик жадвали бўйича белгиланади.
Муаллифлик белгиси классификацион индекслардаги аббревиатураларсиз титул варағининг орқа томони юқори
бурчагида
классификацион индекслардан кейин шрифти билан бир хил даражада берилади.
Масалан:
УДК 633 (571.1)
ББК 41/42 (2Р53)
С781
Муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи белги нима?
Муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи белги – муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи белги барча турдаги нашрлар титулининг орқа
томони ўнг пастки бурчагида жойлашади. Мазкур белги Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар
тўғрисида”ги қонуни билан жисмоний ва юридик шахсларнинг нашрга бўлган интеллектуал мулки ва муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоя
қилинишини англатади. Муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи белги асар ёки нашрнинг бошқа қисмини муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя
қилинганини кўрсатади.
Лотин ҳарфи “С” айлана шакл билан ўралади ©,
шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи эгасининг номи ва нашр қилинган йил
кўрсатилади.
Масалан:
© М.М.Мамасиддиқов, 2019 й.
©
Бош прокуратура Академияси, 2019 й.