Faq – 50 саволга 50 жавоб


Конференция материаллари нима?


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/15
Sana03.02.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1156760
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
PhD учун 50 savol 50 javob

Конференция материаллари нима? 
Давра суҳбатлари, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар материаллари – ўтказилган тадбирларнинг хулосалари
ўқилган маърузалар матнлари, илмий мақолалар, тавсия ва қарорларни ўзида ифодалайдиган даврий бўлмаган тўплам. 
Рисола нима? 
Рисола – ижтимоий-сиёсий ёки илмий-оммабоп тусдаги унча катта бўлмаган китоб нашри. Унинг ҳажми одатда 50 варақ ёки 3 
босма та-боқдан кўп бўлмаган, юмшоқ муқовага эга бўлган шаклда чоп этилади. 
Монография нима? 
Монография – бир ёки бир неча муаллифлар томонидан муайян муаммо ёки мавзуни тўлиқ ва батафсил тадқиқ этишга 
бағишланган илмий ёки илмий-оммабоп нашр. Монография китоб шаклида чоп этилади. Монографияни чоп этишдан мақсад амалга 
оширилган илмий ва амалий ишларнинг натижаларини умумлаштириш ҳисобланади. Монографияда муайян масала юзасидан тегишли 
адабиётлар таҳлил этилади ва умумлаштирилади, фанни ривожлантиришга йўналтирилган янги ғоялар ва гипотезалар илгари сурилади. 
Докторлик диссертациялари доирасида амалга оширилган тадқиқотларнинг муайян қисми монография кўринишида илмий 
жамоатчиликка тақдим этилиши мумкин. 
 
Монографиянинг тузилиши қандай? 
 
Монографиянинг тузилиши қуйидагилардан иборат бўлиши тавсия этилади:
муқова;
титул варағи;
титул варағининг орқа томони;
кириш;
асосий қисм;
адабиётлар рўйхати;
илова. 
 
Монографияга қандай талаблар қўйилади? 
Монографиянинг ҳажми 12,0 босма табоқдан кам бўлмаслиги керак. 
Монографияни кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва чоп этишга тавсия этиш ОУЮ Илмий-услубий кенгаши томонидан амалга оширилади. 
Кенгашда кўриб чиқиш учун монография қўлёзмаси билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади: 
Илмий нашрнинг проспект режаси (намуна илова қилинади); 
Монографияни нашр этишга тавсия этиш тўғрисидаги тегишли кафедранинг мажлис баённомасидан кўчирма; 
Ички ва ташқи тақриз, Илмий-услубий Кенгаш томонидан белгиланган эксперт хулосаси. 
Илмий-услубий Кенгаш биринчи навбатда фан доктори илмий даражасини олиш билан боғлиқ монографияларни кўриб чиқади 
ва чоп этишга тавсия этади. 
Ички ва ташқи тақризчи, экспертлар томонидан ижобий баҳоланган ва Кенгаш муҳокамасида чоп этишга тавсия этилганлиги 
ҳақида Кенгаш мажлиси баённомасидан кўчирма тақдим этилади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling