Faq – 50 саволга 50 жавоб


Мустақил изланувчилик институтига талабгорларни танлаб


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/15
Sana03.02.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1156760
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
PhD учун 50 savol 50 javob

Мустақил изланувчилик институтига талабгорларни танлаб 
олиш тартиби қандай? 
Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ҳар йили 30 ноябргача бўлган муддатда ихтисослик бўйича суҳбат 
натижалари ва Академия қабул комиссиясининг хулосаси бўйича амалга оширилади. Суҳбат натижалари Академия Кенгашининг қарори 
билан тасдиқланади. Шу билан бирга, Академия Кенгаши қарорида мустақил изланувчиларнинг диссертация мавзулари тасдиқланади. 
Расмийлаштириш тартиби қандай? 
Таянч докторантлар бўйича: 
Қабул комиссияси таянч докторантурада таълим олувчиларнинг кириш имтиҳонлари натижаларини мажлис протоколи билан 
расмийлаштиради ва 5 кун муддатда Академия Кенгашига тасдиқлаш учун киритади. 
Шу билан бирга, Академия Кенгаши қарорида таянч докторантурага қабул қилинганларнинг докторлик диссертацияси 
мавзулари тасдиқланади.
Таянч докторантурага ўқишга қабул қилиш Академия бошлиғининг буйруғи билан ҳар йили 5 декабргача амалга оширилади.
Бунда таянч докторантурада таълим олиш кейинги йилнинг 1 январидан бошланади. 
Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда илмий раҳбарлар ҳам белгиланади. 
Мустақил изланувчилар бўйича: 
Талабгорлар Академия бошлиғининг ҳар йили 5 декабргача эълон қилинадиган буйруғи билан кейинги йилга мустақил 
изланувчиликка расмийлаштириладилар.
Буйруқда, шунингдек мустақил изланувчиларнинг илмий раҳбарлари ва илмий консультантлари (консультант бўлган тақдирда) 
белгиланади. 


Фан доктори бир вақтнинг ўзида нечта изланувчига илмий 
раҳбар ва маслаҳатчи бўлиши мумкин? 
Фан доктори бир вақтнинг ўзида 3 тадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбар ва маслаҳатчи бўлиши мумкин. 
Илмий унвони бўлган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) бир вақтнинг ўзида фақат 1 нафар таянч докторантга ва мустақил 
изланувчига илмий раҳбар этиб бириктирилиши мумкин. 
Хорижий фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган изланувчиларга ўрнатилган меъёрдан ортиқ илмий раҳбар ёки консультантлар 
тайинланиши мумкин. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling