Фарғона давлат университети ректори Б. Шермуҳаммадовга


Download 21.13 Kb.
Sana09.06.2023
Hajmi21.13 Kb.
#1473350
Bog'liq
Тилхат 2022 Укитувчи ва ходимлар учун


Фарғона давлат университети ректори
Б.Шермуҳаммадовга
Т И Л Х А Т

Мен _________________________________________________________ (Ф.И.Ш. тўлиқ ёзилиши керак)




__________________________________________________________________
(эгаллаб турган лавозими)


__________________________________________________________________

Лавозим йўриқномаси бўйича ўзимга юклатилган вазифаларни фақат қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатлар талабларига ва касбий одоб-ахлоқ ҳамда ички тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, ҳалол ва виждонан бажаришлик, хизмат мавқеи ёки ваколат доирасидан четга чиқмаслик, коррупциявий ҳолатларга, яъни, мансаб ваколатини суистеъмол қилмаслик, порахўрлик ва таъмагарликка йўл қўймаслик, мансаб сохтакорлигини содир этмаслик, курс иши, реферат, мустақил иши ва ўзлаштириш ишларини ёзиш учун пора беришни талаб қилмаслик, таълим муассасасида таҳсил олмаган талабаларга сохта ҳужжатларни бериш эвазига пора олиш, ҳақиқатда ишламаган ёки таълим муассасасига умуман алоқаси бўлмаган шахсларни муассаса ходимлари сифатида расмийлаштириш ва бошқа турдаги жиноятлар содир этмаслик, ўтказиладиган турли танлов, олимпиада ғолибларини танлашда лавозим мансабидан фойдаланмаслик, ноқонуний ҳаракатлар юзасидан маслаҳат бериш фаолияти билан шуғулланмаслик. Давлат имтиҳонларида юқори баҳоларни қўйиш баҳонасида пул йиғмаслик, алоҳида тадбирлар муносабати билан тадбирлар томонидан пул йиғиб ўқитувчига бериш “Коррупциясиз соҳа” ҳаракатида фаол иштирок этиш, университет нуфузига путур етказиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатлардан ўзимни тийиш, хизмат ва ижро интизомини бузмаслигим, агар шу каби ҳаракатлар содир этган тақдиримда менга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий, интизомий ва ҳатто жиноий жавобгарликка доир чоралар кўрилиб, эгаллаб турган лавозимимдан озод этилиб, университетдан бўшатилишим ҳамда келгусида ҳар қандай лавозимларга тайинланишимга қонуний таъқиқлар қўйилиши ҳақида огоҳлантирилдим.


Шу билан биргаликда, менга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
167-моддаси “Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш”, 168-моддаси “Фирибгарлик”, 205-моддаси “Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш”, 206-моддаси “Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш”, 207-моддаси “Мансабга совуққонлик билан қараш”, 208-моддаси “Ҳокимият ҳаракатсизлиги”, 209-моддаси “Мансаб сохтакорлиги”, 210-моддаси “Пора олиш”, 211-моддаси “Пора бериш”,
212-моддаси “Пора олди-беришда воситачилик қилиш”нинг мазмун ва моҳиятлари ҳамда содир этилган жиноятлар учун жазонинг муқаррарлиги тушунтирилди.
“____” __________2022 йил ______________ ___________________
имзо Ф.И.Ш.
Тилхат ёзувчи: ________ _________________



Download 21.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling