Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


Download 135.11 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana16.06.2023
Hajmi135.11 Kb.
#1510751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Рахматов Хайрулло Мустақил таьлим иши

иттифоқи (customs union) дейиш мумкин: Франция-Монако (1865), 
Швецария-Лихтенштейн (1923). 
Энди божхона иттифоқи тузилиши натижасида халқаро савдо 
алоқаларида қандай ўзгаришлар бўлишини кўриб чиқамиз. 
1. Янги товар оқимларининг вужудга келиши. Тасаввур қилайлик бирор 
бир товарни уч мамлакат ҳар хил Х нархларда ишлаб чиқаради: 
А мамлакат-100; 
В мамлакат-105; 
С мамлакат-110. 


В мамлакатда импортга 20% ли бож қўйилган. Бу ҳолатда В мамлакат бу 
товарга бўлган эҳтиёжни ўзи қондиради, чунки А ва С мамлакатдан ушбу 
товарни экспортга субсидиясиз импорт қилиш мумкин эмас. Агар А ва В 
мамлакатлар ўзаро божхона иттифоқини тўзса, В мамлакатда Х товарни 
ишлаб чиқариш ҳажми А мамлакатдан импорт қилиш ҳисобига камаяди. 
2. Товар оқимларининг ўзгариши. Фараз қилайлик, яна ўша уч мамлакат 
У товарни ҳар хил нархларда ишлаб чиқаради:
А мамлакат-130; 
В мамлакат-105; 
С мамлакат-100. 
Божхона иттифоқи тузилгунга қадар А мамлакат импортга 20 фоизли 
бож белгилаши натижасида, У товарга бўлган талабни С мамлакатдан импорт 
қилиши ҳисобига қондирар эди. Бироқ А ва В мамлакат ўртасида божхона 
иттифоқи тузилиши натижасида А мамлакат У товарни ишлаб чиқариш С 
мамлакатга нисбатан қимматга тушушига қарамай В мамлакатдан сотиб ола 
бошлади. 
Шундай қилиб божхона иттифоқи тузилган мамлакатлар ҳудудида 
учинчи мамлакатлар маҳсулотларининг рақобатбардошлиги паст бўлади. 
2. Божхона тарифлари ва уларнинг таъсир этиш механизми 
Иқтисодий савдо сиёсатининг асосий ва классик дастаги бўлиб, божхона 
тарифлари ҳисобланади. 
Божхона тарифи - бу тизимлаштирилган божхона божлари 
ставкаларининг рўйхати. Божхона божи деганда, давлатнинг чегарасини 
кесиб ўтган вақтда импортга ва экспортга солинадиган солиқ тўловлари 
тушунилади. 



Download 135.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling