Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси
Download 135.11 Kb. Pdf ko'rish
|
Рахматов Хайрулло Мустақил таьлим иши
дискриминацион божларга бўлинади. Преференциал божлар муайян
давлатда бирор бир товарнинг ишлаб чиқарилишига қулай муҳит яратиш учун минимал бож ставкаларининг яратилишидир. Дискриминацион бож ставкалари биринчи устундаги бож ставкаларидан юқори бўлиб, улар ўз ичига компенсацион, антидемпинг ва жавоб тариқасидаги божларни олади. 3. Бож тарифларининг афзалликлари ва зиддиятлари Божхона тарифларини киритишнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат: • мамлакат мудофа саноатини ҳимоя қилиш имконини беради; • мамлакатда бандлилик даражаси ўсишини таъминлайди ва ялпи талабни рағбатлантиради, импортнинг нисбатан чекланиши натижасида соф экспорт ўсади ва жорий операциялар бўйича тўлов баланси ҳолати яхшиланади; • миллий иқтисодиётдаги янги тармоқларни ҳимоя қилиш имконини беради; • давлат бюджети даромадларини тўлдириш манбаи бўлиб хизмат қилади; • миллий ишлаб чиқарувчиларни демпинг кўринишидаги чет эл рақобатидан ҳимоя қилади; • иқтисодиёт тузилишини қайта қуришни бошқариш воситаси ҳисобланади ва улар ёрдамида мамлакат иқтисодиётидаги инновацион ўзгаришлар рағбатлантирилади ва ҳ.к. Миллий иқтисодиётнинг тикланиши шароитида кўпгина давлатлар ўз ишлаб чиқарувчиларини чет эл рақобатидан ҳимоя қилиш мақсадида протекционизм сиёсатини қўллайдилар. Акс ҳолда, маҳаллий корхоналар «синиши» жамиятда ишсизлик хавфини туғдиради. Мамлакатларда таъриф механизми орқали ташқи савдо сиёсатини юритиш, биринчи навбатда ушбу мамлакатнинг асосий тармоқлари ва янги ишлаб чиқариш соҳаларининг ҳимояланганлигига таъсир қилади. Ўзбекистонда автомобилсозлик янги ва истиқболли соҳа (тармоқ) ҳисобланади ва табиийки, тарифли ҳимояга муҳтож. Тармоқни тарифли ҳимояланишининг ҳақиқий даражасини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. Масалан, Ўзбекистонда янги машиналар учун импорт божи 40 фоизни ташкил қилсин. Ушбу машинани ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган эҳтиёт қисмлар асосан четдан келтирилсин ва унга импорт божи 25 фоиз миқдорида ўрнатилсин. Бир дона машинанинг нархи 10000 АҚШ долларига тенг бўлса, яъни битта автомобиль учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларининг нархи 7000 доллар, қўшилган қиймат эса 3000 долларни ташкил этсин. Автомобиль импортига 40 фоиз тариф белгиланганлиги учун ҳар бир автомобиль нархи 4000 долларга ўсиб, тариф билан бирга 14000 долларни ташкил этади. Эҳтиёт қисмлар импортига 25 фоизли тариф киритилиши уларга қилинадиган харажатларни 1750 долларга ошириб 8750 долларга етказади. Оқибатда маҳсулот бирлигига эҳтиёт қисмлар харажати 1750 долларга ошди. Қўшилган қиймат эса 2250 долларга (4000 - 1750 = 2250) ўсди. Шундай қилиб, тариф киритилгандан сўнг махсулот бирлигига тўғри келадиган қўшилган қиймат 5250 долларни (3000 + 2250 = 5250) ташкил этди. Энди эса соҳа (тармоқ)нинг самарали ҳимояси формуласидан фойдаланамиз. Ер = (YA - VA) / YA. Бу ерда: Ер - соҳанинг тариф билан ҳақиқий ҳимояланганлик даражаси; YA - божхона тарифи киритилгандан кейинги қўшилган қиймат; VA - божхона тарифи киритилишидан олдинги қўшилган қиймат. ЕР = ((3000 + 2250) - 3000) / 3000 = 2250 / 3000 = 0,75 ёки 75% Бу шуни билдирадики, тайёр автомобилларга 40% тариф ва эҳтиёт қисмларга 25% тарифни жорий қилиб, давлат миллий автомобисозликни ҳақиқатда 75% тарифли ҳимояланганлигини таъминлайди. Протекционизм сиёсатининг мухим тамойили ҳам шундаки, давлат тайёр маҳсулотларга божни кўтариш ва ярим тайёр маҳсулотларга эса унинг миқдорини пасайтириш орқали тармоқнинг ҳақиқий ҳимояланганлигини янада оширади. Агар мамлакатлар божхона иттифоқига бирлашсалар, унда божхона тарифи, барча иштирокчи мамлакатлар учун уларнинг савдо муносабатларида ягона бўлиб қолади. Божхона тарифлари миқдори алоҳида мамлакатлар иқтисодиётида ва жаҳон хўжалигида юз бераётган жараёнлар таъсирида юзага келади. Жаҳонда импортга божхона божларининг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда ва у икки томонлама ҳамда кўп томонлама музокаралар асосида мамлакатлар томонидан рағбатлантирилади ва назорат қилинади. Асосан, ГАТТ доирасида ўтказилган бундай музокаралар натижасида кўпинча божларни камайтириш ҳақида битимлар тузилади. Божхона божларини жорий қилишнинг зиддиятлари ҳам мавжуд. Чунки санаб ўтилган натижаларга бошқа усуллар билан камроқ йўқотишлар ҳисобига ҳам эришса бўлади деган фикрлар ҳам қайсидир даражада асослидир. Биринчидан, импорт тарифлари истеъмолчилар турмуш даражасининг пасайишига олиб келади. Иккинчидан, импорт тарифлари киритилиши оқибатида улар воситасида ҳимоя қилинаётган тармоқларда ресурслар самарасиз сарфланади. Учинчидан, тарифларни киритиш ва улар ставкасини белгилаш масаласида мамлакат имкониятлари халқаро битимлар билан чекланган. Милий ишлаб чиқарувчиларни хорижий фирмалар рақобатидан ҳимоя қилишнинг муқобил усули уларга бевосита субсидия бериш ҳисобланади. Ишлаб чиқариш субсидиясининг тарифлардан афзаллиги шундан иборатки, у бир томондан, миллий ишлаб чиқаришни S0 дан S1 гача ўсишини таъминласа (3- чизма), иккинчи томондан, истеъмолнинг мутлоқ камайишига олиб келмайди. Чунки, ички нархлар жахон нархларидан қимматлашмайди. Субсидия шароитида ишлаб чиқарувчилар учун ички нархлар даражаси Pd, жахон нархлари Pw даражасига тенг. Шунинг учун, ҳақиқий истеъмол хажми D0 га тенг. Тариф киритилган шароитда эса у D1 гача камайган бўлар эди. Мамлакат фаровонлигидаги мутлақ йўқотиш эса «b» соҳасидангина иборат бўлади. Айни пайтда ишлаб чиқаришга берилган бевосита субсидиялар ишлаб чиқариш харажатларининг самарали тақсимланишини кафолатламайди. Чунки, айнан қайси тармоқни халқаро рақобатдан ҳимоя қилишни билиш қийин бўлади. Субсидияларни жорий қилгандан сўнг уларни бекор қилиш қийин бўлади, рақобат муҳити йўқолади ҳамда бу харажатларни молиялаштириш муаммоси кучайиб бораверади. Шунинг учун иқтисодиётни тартибга солиш, бандлик даражасини ошириш ва ялпи талабни қондириш мақсадида фискал ва пул-кредит сиёсатлари қўлланилади. Ушбу сиёсатларни қўллашдан асосий мақсад мамлакат ишлаб чиқаришини халқаро рақобатдан ҳимоя қилиш, ишсизлик даражасини энг паст ҳолатга келтириш ва халқ фаровонлигини оширишдан иборат. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling