Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


Download 42.46 Kb.
bet1/3
Sana23.04.2023
Hajmi42.46 Kb.
#1386066
  1   2   3
Bog'liq
Sаnоаtdа mеhnаt sаlоhiyatidаn fоydаlаnish ko`rsаtkichlаrini yaхshilаsh


ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
СИРТҚИ БЎЛИМ
ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР” КАФЕДРАСИ


Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

ИНДУСТРИАЛ ИҚТИСОДИЙОТ”


ФАНИДАН
МУСТАҚИЛ ИШИ
Мавзу: САНОАТДА МЕҲНАТ САЛОҲИЙАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ КЎРСАТКИCҲЛАРИНИ ЯХШИЛАШ
Бажарди: 20.117 гуруҳ талабаси О.Ўринбоев

Қабул қилди: Р.Мирзаев


Фарғона - 2023
Саноатда меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилаш.
Режа:
1.Инсон тараққиётининг асосий ғоялари
2. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш
3.Инсон тараққиётида ижтимоий ҳимоянинг ўрни.
4.Инсон тараққиётида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларининг аҳамияти
5. Аёлларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш
Хулоса ва фойдаланилган адабиётлар
1.Инсон тараққиётининг асосий ғоялари
Ҳар қандай демократик давлатнинг ривожланишдан асосий мақсади – инсондир. Жамият тараққиёти еса нафақат мамлакат иқтисодий салоҳиятининг катталиги билан, балки бу салоҳият ҳар бир инсоннинг камол топиши ва уйғун ривожланишига қанчалик йўналтирилганлиги билан ҳам ўлчанади.
2010 йил мамлакатимизда Баркамол авлод йили деб еълон қилинганлиги муносабати билан белгилаб олинган Ҳаракат дастурини амалга оширишда соғлиқни сақлаш, таълим, аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ва маҳаллий инфратузилмани ривожлантириш, атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш масалалари, табиий ва ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги билан боғлиқ масалалар муҳим устувор аҳамиятга ега. Буларнинг ҳаммаси моҳият еътибори билан инсон камолотига, унинг маънавий ҳамда моддий талаб-еҳтиёжларини қаноатлантириш учун яхши шароитлар яратишга қаратилган Инсон тараққиёти концепциясига батамом мос ва мувофиқдир.
Инсон ресурсларини ривожлантириш концепциясига асосан айнан инсон миллатнинг бойлиги ҳисобланади. Инсонларга жамият ижтимоий-иқтисодий ривожи учун қурол сифатида емас, бош мақсади деб қаралиши лозим. Ривожланишнинг охирги мақсади ва муваффақият мезони – инсон танловининг кенгайиши, еркинлигини амалга ошириш, узоқ ва соғлом турмуш кечириш имкони, билим олиш ва муносиб турмуш тарзидир. Бугунги кунда Инсон ресурсларини ривожлантириш концепцияси ҳар бир жамоа арбоби, халқаро ташкилотлар, академик давраларда, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятлари диққат-марказида турибди ва Ўзбекистонда аста-секин еътироф етилмоқда.
Кейинги 10 йил мобайнида давлат томонидан амалга оширилган барча кенг миқёсли ишлар БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари кенг кўламда бажарилишини таъминлади. Таълим соҳасида мамлакатимизда ўз мазмун ва моҳиятига кўра ноёб бўлган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури муваффақиятли амалга оширилди. Ушбу дастур ўн икки йиллик яхлит узлуксиз таълим тизимига ўтиш ҳамда таълим жараёнларининг сифатини тубдан ва тизимли оширишга, кадрларнинг юксак даражадаги умумий ва касбий маданиятга ега бўлган янги авлодини тарбиялашга қаратилган махсус чора-тадбирларни кўриш имконини берди.
Умумтаълим ўқуви давлат томонидан кафолатланади. 7-15 ёшдаги болаларнинг бошланғич ва умумий таълимга қамраб олиниши, шунингдек аҳолининг саводхонлик даражаси мутлақ ўлчамларга мос келади. Бу еса БМТнинг бошланғич ва ўрта мактабларда таълим сифатини ошириш соҳасидаги Мингйиллик ривожланиш мақсадларининг Ўзбекистон томонидан анча илдам бажарилаётганлигини тўла тасдиқлайди.
Сўнгги йилларда тиббий хизмат тизими амалда тўлиқ модернизация қилинди, аҳолига бепул юқори малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун юксак талабларга жавоб берадиган касалхоналар ва бўлимларнинг ихтисослаштирилган тармоғи ташкил етилиши ислоҳотларнинг енг муҳим ва аниқ натижаси бўлди.
Жамоатчилик назорати жамиятнинг давлат билан самарали алоқасини таъминлашнинг, ўтказилаётган чуқур демократик ислоҳотлар, мамлакатни сиёсий-ҳуқуқий ривожлантириш мақсадлари ва устуворликлари аҳоли томонидан қўллаб-қувватланишининг, шунингдек халқнинг бахт-саодати таъминланиши ва фаровонлигини оширишнинг, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва еркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим қисмига айланмоқда.
Ижтимоий ҳаётни янада демократлаштириш ва еркинлаштириш, иқтисодиётни модернизация қилиш ва ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар жараёнларида республика парламенти томонидан амалга оширилаётган аниқ мақсадга қаратилган қонун ижодкорлиги иши муҳим ва ҳал қилувчи аҳамият касб етмоқда. Ўзбекистон мустақиллиги йилларида 500 дан зиёд қонун қабул қилинди, 100 дан зиёд халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан БМТнинг инсон ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва унинг уйғун камол топиши масаласига бевосита алоқадор бўлган олтита асосий ҳужжати ратификация қилинди.
Олий Мажлиснинг қуйи палатаси томонидан ташкил етилган ҳукумат ва парламент ўртасида бўлиб ўтган мулоқот, қонун ижодкорлиги ишини ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг амалий фаолиятини танқидий таҳлил қилиш якунлари бўйича мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётини янада еркинлаштириш соҳасидаги қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларининг йўналишлари бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг парламент ва жамоатчилик мониторингини олиб боришга доир самарали механизмларни аниқлаш бўйича истиқболли йўналишлар белгилаб олинди.
Бу Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2010 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ишлари дастурига асос бўлди. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг бир қатор вазирлик ва идоралари раҳбарлари БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларини Ўзбекистонда амалга оширишнинг боришини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун парламент ешитувларида иштирок етдилар. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзоларининг БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари амалга оширилишининг бориши ҳақидаги маърузаларини ешитиб, Қонунчилик палатаси мамлакатни модернизация қилишга қаратилган демократик ўзгаришлар йўли юқори даражада самарали еканини таъкидлади.
Мингйиллик декларацияси БМТга аъзо давлатларнинг тинчликсевар, равнақ топаётган ва адолатли дунё тўғрисидаги тасаввурларидир. Бу ҳужжатда инсон ҳуқуқлари, давлат бошқаруви ва демократия бўйича мажбуриятларнинг кенг доираси белгилаб берилган. Мингйиллик ривожланиш мақсадларининг глобал, минтақавий ва миллий даражаларда бажарилиши мақомининг умумий баҳосини ва тушунилишини таъминлайдиган саккиз асосий мақсад ва улар билан боғлиқ вазифалар ҳамда кўрсаткичлар ажратиб берилган. Бу мақсадлар ва улар билан боғлиқ вазифалар 2015 йилга келиб амалга оширилиши лозим.
Мингйиллик доирасида инсон ресурсларини ривожлантириш мақсадлари қуйидагиларга йўналтирилган:
1. Ўта қашшоқлик ва очликка барҳам беришга;
2. Умумий бошланғич таълимни таъминлашга;
3. Еркаклар ҳамда аёллар тенглигини рағбатлантириш ва хотин-қизлар ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтиришга;
4. Болалар ўлимини камайтиришга;
5. Оналар соғлиғини яхшилашга;
6. ОИТС/ОИВ, безгак ва бошқа касалликларга қарши курашга;
7. Екологик барқарорликни таъминлашга;
8.Ривожланиш мақсадларида глобал шерикчиликни ривожлантиришга.
Бу мақсадларга еришиш — глобал лойиҳа бўлиб, у жаҳондаги барча мамлакатларга нисбатан татбиқ етилади. Бу мақсадлар ва вазифалар мувофиқлиги ва еришилиши мумкинлиги нуқтаи назаридан ҳар бир алоҳида давлатга мослаш­ган бўлиши жуда муҳим. Ўзбекистон ҳам конкрет муддатлар белги­ланган Мингйиллик ривожланиш мақсадлари ва кўрсаткичлар белгилаш устида иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон учун инсон ресурсларини ривожлантириш мақсадларини қуйидагича таърифлаш мумкин:
1. Кам таъминланганликни ва қониқарсиз озиқлантиришни қисқартириш.
2. Бошланғич ва ўрта мактабларда таълим сифатини яхшилаш.
3. Аёллар ва еркаклар тенглигини рағбатлантириш ва аёллар­нинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш.
4. Болалар ўлимини камайтириш.
5. Оналар соғлиғини яхшилаш.
6. ОИТС/ОИВ, сил ва бошқа касалликларга қарши кураш.
7. Екологик барқарорликни таъминлаш.
8.Ривожланиш мақсадларида глобал шерикчиликни шакллантириш

Download 42.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling