Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш


Download 42.46 Kb.
bet2/3
Sana23.04.2023
Hajmi42.46 Kb.
#1386066
1   2   3
Bog'liq
Sаnоаtdа mеhnаt sаlоhiyatidаn fоydаlаnish ko`rsаtkichlаrini yaхshilаsh

2. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш
Мустақиллик ривожланиш йилларида мамлакатимиз янги ва улкан марраларни қўлга киритди, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўринни егаллади. Еришилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар мустақиллик йилларида салмоқли бўлди. Ўзбекистоннинг инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш борасида еришган ютуқлари нуфузли халқаро молия ташкилотлари ва иқтисодий институтлар, жумладан, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва дунёнинг бошқа бир қатор етакчи молиявий институтлари томонидан еътироф етилди.
Хусусан, 2019 йилнинг якунига кўра Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 8,1 фоизни ташкил етди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 9,0 фоизга кўпайди, қишлоқ хўжалигидаги ўсиш 5,7 фоизни ташкил етди, чакана савдо айланмаси 16,6 фоиз, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш 12,9 фоизга ошди (1-жадвал).


1-жадвал
Ўзбекистонда еришилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар

Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар

2007 йил

2008 йил

2009 йил

ЙАлпи ички маҳсулотнинг ўсиши

9,5

9,0

8,1

Саноат маҳсулотнинг ўсиши

12,1

12,7

9,0

Хизмат кўрсатиш ҳажми

20,6

21,3

12,9

Савдо соҳаси

21,0

7,2

16,6

Давлат бюджетининг бажарилиши

+1,1

+1,5

+0,2

Инфляция даражаси

6,8

7,8

7,4

Иқтисодиёт бўйича ўртача иш ҳакининг ошиши

44,2

40,0

40

Аҳоли жон бошига реал даромадларнинг ўсиши

27,0

23,0

26,5

Жадвал маълумотларидан кўринадики, ялпи ички маҳсулотнинг қўшимча ўсиш суръати олдинги йилларга қараганда камроқ бўлсада, юқори даражада бўлган. Айниқса, 2019 йилда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатлари таъсирида МДҲ мамлакатлари бўйича иқтисодий ўсиш емас, балки аксинча, ўртача 6,7 фоиз ҳажмидаги иқтисодий пасайиш кузатилганини еътиборда тутилса, иқтисодиётимизнинг бундай шароитдаги ўсишининг нақадар аҳамиятли еканини тушуниш мумкин. Айни пайтда, кейинги йиллар давомида ялпи ички маҳсулотнинг мутлақ қийматлардаги ўсиши барқарор равишда юксалиб келмоқда .


Умуман олганда, мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича еришилган натижалар сифатида қуйидагиларни таъкидлаш мумкин:
- инфляция даражаси йилига 7-8 фоиздан ошмаган ҳолда сақланиб келинмоқда;
- олтин-валюта захиралари охирги 5 йил мобайнида 6 баробар ўсиб, ҳозирда деярли 1,5 йиллик импорт ҳажмини қоплайди;
- жами давлат ташқи қарзи ЙАИМнинг 9,5 фоизини ташкил қилиб, експорт ҳажмига нисбатан 26 фоиздан ошмайди. Бу кўрсаткичлар Жаҳон банкининг мезонлари бўйича “жуда ўртамиёна” деб таснифланади.
Ўзбекистоннинг инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш борасида еришган ютуқлари нуфузли халқаро молия ташкилотлари ва иқтисодий институтлар, жумладан, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва дунёнинг бошқа бир қатор етакчи молиявий институтлари томонидан еътироф етилди.
Мамлакатимизнинг тарихан қисқа даврлик мустақил тараққиёт йилларида бу қадар салмоқли ютуқ ва натижаларнинг қўлга киритилиши асосий сабабларидан бири – бу самарали иқтисодий сиёсатнинг тўғри танланганлиги ва изчил равишда амалга оширилганлиги ҳисобланади. Бунда ҳар йиллик белгиланаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўналишлари, дастурлари ва чора-тадбирлари муҳим ўрин тутади. Шунга кўра, моҳиятан йил давомида асосий еътибор қаратиш, барча куч ва саъй-ҳаракатларни йўналтириш, имконият ва салоҳиятни сафарбар етишнинг муҳим соҳалари ва жабҳаларини ифодаловчи устувор йўналишларнинг белгилаб олиниши ушбу муваффақиятларнинг манбаларидан бири ҳисобланади.
Ислоҳотларни давом еттириш ва чуқурлаштириш, мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, 2019-2022 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурини сўзсиз бажариш ва шу асосда иқтисодий ривожланишнинг юқори ва барқарор суръатларини, самарадорлигини ҳамда макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш – 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг енг муҳим мақсади ва асосий устувор вазифаси сифатида белгилаб берилди.
Ушбу тадбирларнинг асосий устувор йўналиш сифатида белгилаб берилиши бежиз емас, албатта. Енг аввало, мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ белгилаб олинган ислоҳотлар стратегияси, унинг пировард мақсади, яъни ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига асосланувчи, еркин, демократик фуқаролик жамиятини қуриш ва шу асосда халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ўзининг беқиёс самарасини бермоқда. Бироқ, бу ислоҳотлар ҳали давом етмоқда. Айни пайтда, жаҳонни ларзага солган, кўплаб мамлакатлар иқтисодиётига катта талофатлар етказиб, издан чиқарган глобал молиявий-иқтисодий инқироз жараёнларининг мураккаб ва оғир синовларидан ўтаётган мамлакатимизнинг ўзига хос тараққиёт йўли ислоҳотларни давом еттириш ва чуқурлаштириш орқали янада самарали ва мустаҳкам бўлиб бормоқда.
Бандлик даражасини оширишга қаратилган бундай чора-тадбирлар инқироз шароитида аҳолини ишончли ҳимоя қилиш, унинг даромади ва моддий фаровонлигини ошириш имконини таъминлади. Аҳолининг реал даромадлари йил давомида 26,5 фоизга кўпайгани, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ўсиши 2019 йилда ўрта ҳисобда 40 фоизни ташкил етгани бунинг тасдиғидир.

Download 42.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling