Абдулла Алавий


Download 30 Kb.
Sana22.12.2022
Hajmi30 Kb.
#1043769
Bog'liq
Абдулла Алавий


А бдулла Алавий

Абдулла Алавий том маънодаги зиёли бўлиб, замондошларининг айтишларига кўра, араб, форс, турк тиллари билан бирга француз ва лотин тилларини ҳам билган. Ўзбек мумтоз адабиёти, адабиёт назарияси ва янги алифбо масалаларига бағишланган бир неча мақолалар билан бирга ўнга яқин шеърлар қолдирган.


Таржимаи ҳол


Чўлпоннинг ҳаммаслак шогирдларидан бири Абдулла Алавий Абдуллахон Ҳакимхон ўғли, 1908 йилда Тошкент вилояти Пскент тумани Мўминобод маҳалласида зиёли оиласида таваллуд топган.


Айтишларича, шажарасига кўра пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в.) сулоласига бориб тақалгани туфайли уни «Улвий» деб ҳам юритишган. Онаси Ҳабибахон ая истеъдодли шоира бўлган. Шу ҳолат Абдулланинг шоир бўлишида муҳим омил бўлган. У болалик пайтлариданоқ тарих ва адабиёт билан қизиқди, мадраса таълими билангина чекланиб қолмай, хусусий мутолаа йўли билан ҳам билим доирасини беҳад кенгайтирди. Айни пайтда у рус ва немис тилларини ўрганиб, шу тилларда яратилган адабиёт билан ҳам таниша бошлади. 1917 йилдан кейин у дастлаб Пскент, кейин Тошкентда очилган янги мактаб ва билим юртида ўқиди. Сўнг маълум вақт ўқитувчилик қилгач, Ленинградга бориб, олий таҳсил олишда давом этди ва у ердаги дорилфунунларнинг бирида ўзбек тили ва адабиётидан дарс берди.
Абдулла Алавий том маънодаги зиёли бўлиб, замондошларининг айтишларига кўра, араб, форс, турк тиллари билан бирга француз ва лотин тилларини ҳам билган. Катта билим соҳиби бўлган Абдулла Алавий Самарқанддаги Педагогика академиясида хизмат қилган кезларида бу ерда тўпланган ўзбек олимлари ва ёзувчилари билан ижодий ҳамкорликда бўлган ва улар ҳурматини қозонган. Афсуски, шоирдан айрим хотираларгина қолган. Профессор Н.Каримовнинг ёзишича, гарчи Алавий ўз ажали билан вафот этган бўлса-да, мустабид мафкура кейинроқ унга ҳам «миллатчи» деган тамғани ёпиштириб улгурган.
Абдулла Алавий XX аср ўзбек адабиётининг улкан сиймоларидан бири бўлиши мумкин бўлгани ҳолда авжи ижоди гуллаган паллада оғир хасталикдан 1931 йилнинг 8 январида вафот этган. Унинг вафоти Чўлпон сингари шоирларни ларзага солган ва улар Абдулла Алавий вафотига бағишлаб марсиялар ёзганлар.

Илмий ишлари


Абдулла Алавий ўзбек мумтоз адабиёти, адабиёт назарияси ва янги алифбо масалаларига бағишланган бир неча мақолалар билан бирга ўнга яқин шеърлар ҳам қолдирган. Бу мақола ва шеърлар миқдор жиҳатидан катта бўлмаса-да, сифат жиҳатидан катта эътиборга сазовор. Шоирнинг янги руҳ билан суғорилган лирик шеърлари 30-йилларда ўзбек шеъриятига янги тароват олиб кирган.


У Чўлпондан кейин шеъриятимиздаги лирик ибтидонинг янада теранлашишига ҳисса қўшган. Унинг «Йўловчи», «Эркин саҳоб», «Арслонбобга», «Денгизга» сингари шеърларидаги янги шеърий тамойиллар ўзбек шоирларининг кейинги авлоди, хусусан, Рауф Парфи томонидан давом эттирилди ва қутлуғ натижаларга олиб келди.
Шоирдан бизга бор-йўғи етти-саккизта шеър қолган бўлиб, улар чўлпонона руҳда яратилганлиги билан эътиборни тортади. Қаранг:
Гул ва булбул билан баҳорлар ўтар,
Ёз ўтар, куз ўтар, қора қиш кетар.
Ҳеч нарса абадий қолмас жаҳона,
Ёлғиз хотиралар сақлар замона.
Чунончи, Чўлпон: «Мен сендан айрилдим. Шу ондан бошлаб тилимда сўз деган нарса йўқолди», деб ёзган эди.
Download 30 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling