Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси
Қишлоқ хўжалиги моддий-техника ресурслари тушунчаси, моҳияти ва аҳамияти
Download 0.87 Mb.
|
Мустакил таълим 2 мавзу
1. Қишлоқ хўжалиги моддий-техника ресурслари тушунчаси, моҳияти ва аҳамияти.
Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари деганда, хўжаликдаги мавжуд барча асосий фондлар, хўжалик инвентарлари йиғиндиси тушунилади. Агросаноат мажмуаси тармоқларининг айниқса қишлоқ хўжалиги моддий-техника базасини мустаҳкамлаш катта аҳамиятга эга. Чунки ишлаб чиқаришнинг механизациялашганлик даражаси бевосита тармоқда, хўжаликларда мавжуд техниканинг миқдори ва сифатига боғлиқ. Агар техникалар етарли миқдорда бўлмаса қишлоқ хўжалиги ишларини агротехник муддатларида бажариш мумкин эмас. Бу, ўз навбатида барча натижавий кўрсаткичларнинг пасайишига олиб келади. 57 Ҳар қандай тармоқнинг моддий-техника базаси ва асосий фондлар, хом-ашёлар, меҳнат ресурслари, тадбиркорлик қобилиятлари биргаликда фаолият кўрсатади. Мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий сиёсат натижасида қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базаси кейинги йилларда янада мустаҳкамланиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига юқори унумли, фермер ва деҳқон хўжаликлрига кичик мини техникалар олиб келиниши, қўл меҳнатини енгиллаштирмоқда. Қишлоқ хўжалик коорхоналарининг моддий-техника базасига қуйидаги ресурслар киради: табиий ресурслар - ер, сув, ўрмон, чорва ҳайвонлари, иссиқлиқлик ҳамда ёғингарчилик миқдоридан ташкил топади. Уларнинг асосий қисми давлат тасарруфида бўлиб, корхоналарга, фуқароларга фойдаланиш учун берилади. Иқтисодий ресурслар эса иқтисодий потенциалнинг таркибий қисми бўлиб моддий, молиявий ҳамда меҳнат ресурсларидан ташкил топади. Қишлоқ хўжалигини: Моддий-техника ресурсларига – ишлаб чиқаришнинг моддий воситалари: бинолар, иншоатлар, машиналар, тракторлар, комбайнлар, кимёвий воситалар, ўғитлар, уруғликлар, ем-хашаклар, ёқилғи, қурилиш материаллари киради. Молиявий ресурсларига – давлат томонидан ажратилаётган кредит маблағлар, валюта счётларидаги пуллар, ғазнадаги пуллари, амортизация фонди, акциялардан олаётган фойдалари, банк кредитлари, ички ва ташқи инвестицияларни амалга ошириш натижасида олаётган маблағлар, таъсисчилар ва бошқа манбалардан келиб тушаётган маблағлар киради. Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари ўз моҳиятига кўра фойдаланиладиган ва фойдаланилмайдиган ресусрсларга бўлинади. Тармоқда фойдаланилаётган ресурсларга тармоқда мавжуд бўлиб айрим сабабларга кўра, вақтинча фойдаланилмаётган захира ресурслари, фойдаланилмаётган ресурсларига захирадаги мелиоратив ерлар, айрим сув ҳавзаларидаги сувлар, ўрмонзорлар киради. Тармоқ корхоналарида фойдаланилаётган моддий-техника ресурслари ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: Ишлаб чиқариш жараёнида бевосита ишлатиладиган, ишлаб чиқаришда билвосита қатнашадиган ресурслар. Ишлаб чиқаришда бевосита ишлатиладиган ресурслар ёрдамида турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, ишлар ва хизматлар бажарилади. Уларга экинларни суғориш учун сарфланаётган сувлар, машина, ер ҳайдаётган экинларга ишлов бераётган тракторлар, комбайн, кимёвий воситалар, ўғитлар, ем-хашаклар, мевали дарахтлар ва бошқалар киради. Билвосита қатнашадиганларга хўжаликнинг корхоналарнинг омбори, идора ва бинолари, иншоатлар, алоқа воситалари, компьютерлари, ижтимоий объектлар ва бошқалар киради. Моддий техника ресурслари асосан қуйидаги манбалардан корхонанинг маблағлари ва четдан жалб этиладиган маблағлардан барпо этилади. Корхоналарнинг маҳсулот сотиш, иш ва хизматлар бажариш натижасида олаётган пул даромадлари, тақсимланмаган фойдадан ажратилаётган маблағ, амортизация фондидан ажратилаётган маблағ, амортизация фонди ҳисобланган маблағ, фойдаланилмаётган айрим ишлаб чиқариш воситаларини сотишдан, ижарага бералаётган воситалардан фойдаланиш натижасида ва бошқа манбалардан олинган маблағлар киради. Бунда хўжаликларнинг акциялар чиқариб сотишдан олаётган пул даромадлари ҳам муҳим манба ҳисобланади. Четдан жалб этиладиган маблағларга инвестиция маблағлари, ҳомий ташкилотлар ва давлат маблағлари киради. Ирригация–мелиорация, экология ва ижтимоий соҳаларга давлат бюджетини маблағлари ёки бошқа манбалардан жалб қилинади. Қишлоқ хўжалик корхоналари учун моддий-техника воситаларини биржалардан, кўргазмалардан, аукционлардан, бошқа турли корхоналардан шартнома асосида сотиб олишлари ва ижарага олади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling