Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси
Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларнинг номлари
Download 0.87 Mb.
|
Мустакил таълим 2 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шу жумладан йиллар бўйича: 2012 йил 2013 йил
- 3. Фан техника тараққиёти ва самарали технологиялар.
- Қисқача хулоса
- Фойдаланилган адабиётлар.
- Интернет сайтлар.
* Ишлаб чиқариш ҳажми ҳар йили буюртма компанияси якунларидан келиб чиқиб ҳақ тўлашнинг аниқ манбаларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилади. ** Техникаларнинг юқори унумли турларини ўзлаштиришни ҳисобга олган ҳолда. Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 майдаги “2012- 2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-1758-сонли қарорига 1-илова асосида тузилган. Янги техника-технологияларга қилинган инвестицияларнинг самарадорлигини аниқлашда инвестицияларни жорий этиш туфайли тежалган харажатлар, ҳисобига натижасида қўшимча олинган соф фойдани киритилган инвестициялар суммасига тақсимлаш йўли билан аниқланади. Юқорида кўрсатилган кўрсаткичлар орқали моддий-техника ресурслари ҳолати, даражаси, самарадорлиги аниқланиб, таҳлил қилинади. Натижада уларга таъсир этадиган омиллар аниқланиб, келажакда ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланади. 3. Фан техника тараққиёти ва самарали технологиялар. Қишлоқ хўжалигида моддий-техника ресурсларининг шакллантирилиши, ривожлантирилиши, улардан самарали фойдаланиш масалалари фан-техника тараққиётига бевосита боғлиқ. Фан-техника тараққиёти деганда Қишлоқ хўжалиги иқтисоди ва Менежмент фани билан боғлиқ бўлган барча фанларнинг ривожланиши, тараққий топиши, билимли малакали кадрлар тайёрлаш натижасида самарали янги техникалар яратилиши, мавжудлари эса такомиллаштирилишини назарда тутиш лозим. Фан техника тараққиёти ҳаракати – интелектуал онг ривожланишининг маҳсулудир. Бунинг учун интеллектуалларни тайёрлайдиган таълим, ихтирочилик тизимини янги босқичга кўтаришни тақазо этади. Улар қишлоқ хўжалиги учун зарур қулай бўлган самарали машина, трактор, механизм, ускуналар яратиш, мавжудларини такомиллаштириш, серҳосил тезпишар экин навларини яратиш, сермаҳсул чорва зотлари, илғор чет эл технологияларни амалиётга тадбиқ этишдан иборат. 62 Фан техника тараққиётининг асосий мақсади - янги, самарали қишлоқ хўжалик техникаларини, экологик талабларга жавоб берадиган кимёвий воситаларни, янги навларни, зотларни яратиш, мавжуд воситаларни такомиллаштириш, меҳнатчининг характерини ўзгартириб, унинг унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар миқдорини кўпайтириш, сифатини яхшилаш, уларни қайта ишлаб, истеъмолчиларга етказиб бериш орқали аҳоли, корхоналар ва ниҳоят давлатнинг иқтисодиётини юксалтиришдир. Фан техника тараққиёти қишлоқ хўжалигида қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир: янги ерларни комплекс ўзлаштириш, зах ва шўрланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, суғориш воситаларини яратиш; тезпишар, кам сув талаб этадиган, сифатли ва серҳосил уруғ навларини, сермаҳсул чорва моллрини яратиш; қишлоқ хўжалик ишларини автоматлаштириш, электрлаштириш, кимёлаштириш ҳамда механизациялаштиришни таъминлайдиган воситаларни яратиш, мавжудларини такомиллаштириш; қишлоқ хўжалигига сервис хизматларини кўрсатиш, маҳсулотларни қайта ишлаш, сифатли сақлаш, истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб бериш қобилиятига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини шакллантириш; қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини эркинлаштирилишини таъминловчи иқтисодий механизмларни яратиш ва уларни ҳаётга изчиллик билан жорий этиш; фан техника тараққиёти натижаларини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барча соҳаларига ўз вақтида жорий этиш қобилиятига эга бўлган мутахассис кадрларни тайёрлаш, фаолият кўрсатаётганларини рағбатлантиришни такомиллаштириш имкониятига эга бўлган механизмларни яратиш. Фан техника тараққиётини шу йўналишлар бўйича амалга оширилиши натижасида қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган моддий-техника ресурсларини яратиш, мавжудларини эса такомиллаштириш таъминлаш бўйича фаолият юритади. Фан техника тараққиёти натижасида моддий-техника ресурслари, самарали технологиялар, иш жараёнлари белгиланган муддатда сифатли бажарилишига, меҳнат унумдорлиги ошишига ва харажатлар камайишига олиб келди. Голландияда етиштирилган картошка уруғи экилиб, уларнинг техникалари билан ишлов берилиб, юқори ҳосил йиғиштириб олинди. Бу жараёнда маҳаллий тажрибалардан ҳам кенг фойдаланиб натижада республикада картошкачилик ривожланди. 63 7.4. Янги техника ва технологиялардан фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини аниқлаш. Фан-техника тараққиёти ишлаб чиқаришни интенсивлаш ва унинг самарадорлигини оширишнинг ҳал қилувчи йўналишларидан биридир. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги техника тараққиётининг муҳим йўналиши бўлиб, техникани мунтазам равишда такомиллаштириш, эскирган техникани янги, тежамкор техника билан алмаштиришдан, машиналар, агрегатлар ва механизмлар қувватини орттириш, уларни ишлаш тезлигини ошириш, моддий машиналардан ярим автомат ва автомат машиналар ва линияларга, комплекс механизациялашган ва автоматлашган цехлар ва корхоналарга ўтиш йўлидан бормоқда. Қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш интенсив технология асосида ишлаб чиқаришга ўтказилмоқда, бу ишлаб чиқариш самарадорлигини ошишига ёрдам беради. Янги технологияни ишлаб чиқаришига жорий қилгани натижасида иқтисодий самарадорликка эришса бундай техника ва тенологияларни тезда амалиётга жорий қилиш керак. Янги техника ва технологиялардан фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисолий самарадорлигини қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин: Ис=(Б х Т)-(Б х Т) х Мҳ Бунда: Ис-иқтисодий самарадорлик, (фойда) сўм; Б,Т – ялпи маҳсулотнинг янги техникани қўллашдаги “т” давридаги баҳоси ва таннархи; Б,Т – янги техникани қўллашдан олдинги ялпи маҳсулотнинг баҳоси ва таннархи; Мҳ – “т” даврдаги маҳсулот ҳажми. Формуладан (Б х Т) > (Б х С) бўлганида янги технологияни қўллаш қишлоқ хўжалиги корхонасига иқтисодий самара бериш тушунилади. Қисқача хулоса Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда моддий ресурслар орқали таъминот ва хизматлар бажарилади. Моддий техника ресурсларига техника, технология, моддий техника билан хўжаликларни ўз вақтида таъминлаш тушунилади. Хўжаликларга энг замонавий технкалар ва технлогиялар олиб кирилиб жорий этилмоқда. Уларни табиий ва иқтисодий ресрусларга ажратиб жалб этилади. МТР билан таъминлаш хўжаликнинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, мулкчилик шаклидан қатъий назар шартнома асосида корхоналардан олиш мумкин. Фермер хўжаликларида МТР давлат буюртмаси асосидаги маҳсулотларга лимит орқали сув, ўғит, ёқилғи ва уруғликлар берилади. Буларни кўпайтириш учун молиявий ресурсларни кўпайтириш зарур. Молиявий ресурсларни ишлатишда мтрнинг иқтисодий кўрсаткичлари асосида чуқур таҳлил қилиб, кейин фойдаланиш зарур. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда фан-техника тараққиётининг ўрни катта бўлиб, маҳсулот етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва ишлов бериш бўйича янги техника ва технологиялар яратиш ва уни амалиётга жорий қилишдан аввал хўжаликнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини таҳлил этиб ўрганишдан кейин амалга ошириш зарур. Фойдаланилган адабиётлар. 1. Қишлоқда ижтимоий ва иқтисодий ислоіотларни чуқурлаштириш асослари. –Т.: “Ижод дунёси”, 2004, -318. 2. Коваленко Я.Н. “Экономика сельского хозяйства”. Москва: ЭКМОС, 1998. 5. Абдуғаниев А., абдуғание А.А. “Қишлоқ хўжалиги иқтисоди”. –Т.: 2004. 3. Умурзоқов Ў.П. Тошбоев А.Ж., Алдаберганов М., Рахимов Х. “Фермер хўжалигини ташкил этишнинг іуқуқий, иқтисодий ишлаб чиқариш асослари. –Т.: “ТИҚХМИИ”, 2004. 65 4. Фермер: сельское хозяйство, сельскохозяйственное оборудования, техника продаж… Интернет сайтлар. 1.WWW.SELHOZ.NET.RU 2.WWW.FAYLLAR.ORG 3.WWW.STAFF.TIIAME.UZ 4.WWW arxiv.uz 5. WWW. KITOBXON.COM Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling