Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси
Саноат тармоқлари корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўналишлари
Download 218.01 Kb.
|
5 МАВЗУ SANOAT KORXONALARINING INNAVATSION FAOLIYATI SAMARADORLIGINI OSHIRISH — ПДФ
6. Саноат тармоқлари корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўналишлари.
Корхонанинг яшаш фаолияти бир қанча тсикллардан иборат бўлиб, у қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: корхонани ташкил қилиш; реорганизатсия; реструктризатсия; санатсия; банкротлик ва тугатиш. Бу босқичлар ҳамма корхоналарга тегишли деган хулоса чиқариш керак эмас. Чунки булар корхонанинг фаолияти натижасига қараб амалга оширилади. Бу жараёнларни вужудга келиши аксарият ҳолда корхонанинг молиявий барқарорлигига боғлиқ. Шу сабабли корхонани молиявий барқарорлигини таъминлаш аҳамиятини ёритиш учун юқорида келтирилган корхонанинг яшаш тсиклларини мазмунига қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз. Биринчи босқич - корхонани ташкил қилиш ва фаолиятини тиклаш. Корхонани ташкил этиш қоидалари ушбу бобнинг биринчи параграфида келтирилган. Ушбу қоидада корхонани, ташкил этилишининг асоси бўлиб, уни таъсис этувчиларнинг мол-мулки ётади. Мулксиз корхона ташкил этилмайди. Мулкдан фойдаланиш, уни ошириб бориш, сақлаш корхонани молиявий барқарорлигини таъминлаш асосида амалга оширилади. Иккинчи босқич - реорганизтсия. Корхона фаолиятини такомиллаштириш, молиявий барқарорлигини ошириш, бозорда тутган ўрнини ("Nishа" сини) сақлаш ёки кенгайтириш мақсадида ўз таркибида янги ишлаб чиқариш ёки функтсионал бўлимлар очиш, айримларини қўшиш, бирлаштириш, самарасизларини тугатиш каби қайта ташкил қилиш ишларини амалга ошириб боради. Бу масала аксарият ҳолда корхонанинг молиявий аҳволидан келиб чиқади. Учинчи босқич - реструктризатсия. Реструктризатсияга реорганизатсиянинг бир шакли сифатида қараш мумкин. Реструктризатсия деганда корхонанинғ таркибий бўлимларини (tsехлари) хуқуқий шахс мақомисиз, мустақил баланс ва ҳисоб рақами билан алоҳида ажратилишига тушунилади. Бундан асосий мақсад ишлаб чиқариш самарасини ошириш бўлиб, корхона буюми (tsехi) тижорат ҳисоб-китобига ўтказилади. Уларга мулк ажратилади, фойда ва харажатлари алоҳида ҳисоб-китоб қилинади. Санатсия - иқтисодий ночор корхоналарни банкротлигининг олдини олиш мақсадида қарздор корхона - ҳуқуқий шахснинг муассислари (қатнашчилари), қарздорнинг кредиторлари ва бошқа шахслар, Шу жумладан, давлат томонидан қарздор корхонанинг тўлов қобилиятини тиклаш бўйича ўтказиладиган чора-тадбирларни ташкил қиладиган фаолият. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сонли қарори билан "Иқтисодий ночор корхоналарни санатсиялаш тўғрисида" Низом қабул қилинган. Ушбу Низомга биноан қарздор корхона - хуқуқий шахснинг муассислари (қатнашчилари), корхона мулкининг эгаси, давлат органлари ва бошқа шахслар санатсиялаш субъектлари бўлиши мумкин. Қарздор корхона санатсиялаш объекти ҳисобланади. Фаолиятни давом эттириш учун қарздор корхонанинг тўлов қобилиятини тикланишининг аниқ имкониятлари асосланса, бундай иқтисодий ночор корхоналар санатсия қилинадиган объектлар қаторига қўшилади. Ўзбекистон Республикасида корхоналарни санатсиялаш жамғармаси тузилган. Корхоналарни санатсиялаш учун маблағлар қаторига келтирилган жамғармалардан ташқари, корхоналар эгалари, кредиторлар, бирлашмалар (хўжалик уюшмалари), бошқа ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг молиявий ажратмалари ҳам киради. Санатсиялаш корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун ўтказиладиган чора-тадбирлардаи бири ҳисобланади. Кейинги босқич бу корхонани банкротлиги. Корхона банкротлиги унинг иктисодий ночорлигининг оқибати. Банкротлик деганда суд томонидан эътироф этилган ёки қарздорни ихтиёрий равишда ўзини банкрот деб эълон қилган қарздорнинг молиявий мажбуриятларини бажара олмаслиги, қисқа қилиб айтганда молиявий қобилиятсизликка тушунилади. Ўзбекистон Республикасида "Банкротлик тўғрисида" Қонун (28 август 1998 йил, янги таҳририда) қабул қилинган. Ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг банкрот бўлиши жараёнида юзага келадиган муносабатлар ушбу қонун ва бошқа қонун хужжатлари билан тартибга солинади. Корхона яшашининг охирги босқичи уни тугатилиши. Иқтисодий ночорлик ёки банкротлик асосида суд қарори билан ёки мулкдорнинг ўз ихтиёри билан корхона фаолияти тўхтатилиши мумкин. Корхона тугатилиши унинг фаолиятини тўхталиши ва давлат реестрига қарздор тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган пайтдан бошланади, корхона эса тугатилган деб ҳисобланади. Download 218.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling