Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


Саноат корхоналари ишлаб чиқаришида айланма маблағлардан самарали фойдаланиш йўналишлари


Download 218.01 Kb.
bet10/13
Sana29.04.2023
Hajmi218.01 Kb.
#1400746
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
5 МАВЗУ SANOAT KORXONALARINING INNAVATSION FAOLIYATI SAMARADORLIGINI OSHIRISH — ПДФ

7. Саноат корхоналари ишлаб чиқаришида айланма маблағлардан самарали фойдаланиш йўналишлари.
Бозор иқтисодиётига ўтишнинг энг асосий муаммоларидан бири – бу ресурсларнинг тежамкорлиги асосида ишлаб чиқариш интенсивлигини оширишдир.
Тежаш бўйича тадбирлар жорий этиш системасида меҳнат буюмларини тежаш асосий ўринни эгаллайди ва у хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия харажатларининг маҳсулот бирлигига кетадиган улушини камайтиришини назарда тутади, лекин, бу харажатарни камайтириш маҳсулот сифатини тушурмаслиги керак ҳамда маҳсулотнинг ишончлилиги ва узоқ муддат сақланишини таъминлаш керак.Ҳозирги шароитда айланма фондларни тежашнинг иқтисодий аҳамияти қуйидагига ифодаланади:

  • хом ашё, материаллар, ёқилғи харажатларини камайтириш ишлаб чиқаришга кўплаб иқтисодий фойда келтиради. У ҳар доимги ишлатиладиган моддий ресурслардан фойдаланиб, кўпроқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайди ва ишлаб чиқариш ҳажми оширишга асос бўлиб хизмат қилади.

  • Моддий ресурсларни тежаш, ишлаб чиқаришда янги, анча тежамли бўлган материалларни қўллаш, ишлаб чиқаришнинг алоҳида тармоқлари ўртасида такомиллашган муносабатларининг пайдо бўлишига олиб келади ва саноат ишлаб чиқариш тармоқларини янада ривожлантиради.

Маҳсулот ишлаб чиқаришда моддий ресурслар харажатларини характерловчи умумий кўрсаткич бўлиб материал сиғими -М кўрсаткичи ҳисобланади ва у маҳсулот бирлигига қилинган моддий харажатларни натурал ёки қиймат ўлчовларида баҳолаб беради.
Бу кўрсаткич натурал, натурал-қиймат ва қиймат ифодаларида ўлчана­диган кўрсаткичлар: металл сиғими, энергия сиғими, ёқилғи сиғими каби алоҳи­да ресурслар сарфини характерловчи кўрсаткичлар билан бевосита боғлиқдир.
Маҳсулотнинг материал сиғими турли кўрсаткичлар бўйича ҳисобланиши мумкин:
1) Ишлаб чиқариш маҳсулотнинг табиий бирлигига сарфланган моддий ресурсларнинг солиштирма харажатлари (солиштирма материал сиғими):
M = m = Q / N;
2) Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг табиий бирлигига сарфланадиган бир неча хил моддий ресурсларнинг миқдорини қиймат ифодада ўлчаш (м:сўм-1тн, 1м куб, 1 м кв ва бошқалар учун):
бу эрда: R – моддий ресурсларнинг улгуржи баҳоси.
Бу формулалар оддий маҳсулотларнинг материал сиғимини аниқлаш учун ишлатилади (м: электроенергия, чўян, пўлат ва бошқ.).
Моддий ресурсларни тежаш манбаалари ва ғллари бир-биридан фарқланади.
Тежаш манбаи деганда, нима ҳисобидан тежашга эришилгани тушунилади. Тежаш йўллари деганда қандай усулда, қайси тадбирларни қўллаб тежашга эришилгани назарда тутилади.
Ҳар бир корхона моддий ресурсларни тежаш заҳираларига эга бўлади. Заҳира деганда топилган ёки топилаётган, лекин тўлиқ қўлланилмаган моддий ресурслардан фойдаланиш имкониятлари тушунилади.
Пайдо бўлиш соҳалари нуқтаи назаридан ва моддий ресурсларни тежаб заҳираларидан фойдаланиш бўйича уларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:

  • Реал сектор;

  • умумсаноат – тармоқлараро;

  • ишлаб чиқариш ичидаги (сех, завод, тармоқдаги).

Реал сектордаги заҳиралар деганда мамлакат хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, халқ хўжалигининг илғор тармоқларида ўзлаштирилган, қазиб олишдаги ва ишлаб чиқаришдаги хом ашёларнинг иқтисодий, сунъий ва синтетик турлари, иссиқлик энергия комплексининг такомиллашган структураси, бозор иқтисодиёти шароитидаги халқ хўжалиги­нинг замонавий механизми асосида тежаб қўлланиладиган ресурслар тушунилади.
Умумсаноат-тармоқлараро заҳиралар – бу ресурсларнинг жалб қилиниши етакчи саноат тармоқлари ўртасида оқилона ташкил этилган ишлаб чиқариш иқтисодий алоқаларидан боғлиқ бўлган заҳиралар (масалан: қора металлургия, машинасозлик, кимё саноати). Бу заҳиралар алоҳида саноат тармоқларининг ва иқтисодий зоналар ривожланишининг хусусиятла­ридан боғлиқ бўлади. Буларнинг энг муҳимлари халқ хўжалиги даражасидаги аҳамиятга эга. Шунинг билан биргаликда уларни ишлатиш анча чекланган у кўпинча ўзаро алоқадор саноат тармоқлари ёки йирик саноат тармоқлари ва ишлаб чиқариш ҳудудий бирлашмалари томонидан тақсимланади.
Умумсаноат-тармоқлараро заҳираларга қуйидагилар киради: фойдали қазилмаларни топишни ва қайта ишлашининг янги самарали усулларини жорий этиш, уларни қазиб олиш жараёнида илғор технологиялардан фойдаланиш, моддий хом ашёларни тўлиқ ва комплекс қайта ишлашни таъминлаш, ихтисослаштиришни ривожлантириш, саноатда кооперативлаш­тириш ва комбинасиялаштиришни ташкил этиш, турли мулкчилик шаклидаги корхоналарни ривожлантириш, қўлланиладиёган хом ашё ва материалларнинг сифатини ошириб, қишлоқ хўжалигида моддий ресурсларни тежаш бўйича тармоқ-ишлаб чиқариши режаларини бажариш, ишлаб чиқаришда анча самарали хом ашё ва материаллардан фойдаланиб, ресурслар айланишини тезлаштириш.
Ишлаб чиқариш ичидаги заҳираларга моддий ресурслардан фойдаланишни яхшилаш имкониятлари киради. У техника ва технологияларни такомиллаштириш, ишлаб чиқаришда маҳсулотларнинг анча самарали турлари ва моделларини ўзлаштириш билан, аниқ тармоқлар ва корхоналарда маҳсулот сифатини ошириш билан бевосита боғлиқ.
Илмий-техника тараққиёти даврида илмий-техник ўзгаришларни тезлаштиришда бутун халқ хўжалигини ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, жамият ишлаб чиқарувчи кучларини ривожлантириш ҳисобланади. Кўпчилик ҳолларда фанни ишлаб чиқариш билан боғлашда интенсив жараён юз беради ва у саноат маҳсулотининг материал сиғимини камайтиришни тизимли равишда ташкил этиш имкониятини беради.
Қабул қилинадиган тадбирларнинг характерига қараб иқтисодий ресурсларни тежашнинг асосий йўналишлари саноат ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш техник ва ташкилий-иқтисодий йўналишларига бўлинади.
Ишлаб чиқариш техник йўналишларига хом ашёнинг сифат жиҳатидан ишлаб чиқаришга тайёрлаш, машиналар тузилишини такомиллаштириш, жиҳозлар ва деталларни янгилаш, хом ашё, ёқилғи, энергиянинг тежамлироқ турларини қўллаш, технологик чиқиндилар ва моддий ресурслар нобудгарчилигини камайтирадиган янги техникалар ва технологик жараёнларни қўллаш каби тадбирлар киради.
Хом ашёга бирламчи ишлов бериш тармоқларида хом ашёни тежаш учун қилинган дастлабки тадбир бўлиб хом ашёни қайта ишлашга сифат жиҳатидан яхшилаб тайёрлаш ҳисобланади. Хом ашёни тайёрлаш усулларига – ёқилғи саноатида кўмирни бойитиш, тўқимачилик саноатида пахта толасига бирламчи ишлов бериш ва стандартлаштириш киради. Масалан: шахтадаги темирнинг ҳолатини 1 % га яхшилаш, печ унумдорлигининг 2 % га ошишига ва 20 % атрофида қазилма кукунининг тежалишига олиб келади.


Download 218.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling