Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси
Саноат корхоналарида асосий фондларни модернизатсиялаш асосида меҳнатнинг фонд билан қуролланиш ҳолатини яхшилаш йўллари
Download 218.01 Kb.
|
5 МАВЗУ SANOAT KORXONALARINING INNAVATSION FAOLIYATI SAMARADORLIGINI OSHIRISH — ПДФ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ноишлаб чиқариш асосий фондларига
- Корхона асосий ишлаб чикариш фондлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади
8. Саноат корхоналарида асосий фондларни модернизатсиялаш асосида меҳнатнинг фонд билан қуролланиш ҳолатини яхшилаш йўллари.
Асосий фондлар кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришдаги иштирокига кўра ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий фондларига бўлинади. Ишлаб чиқариш асосий фонддари моддий ишлаб чиқариш соҳасида қатнашади. У ўзининг жадал қилиш тсикли давомида ишлаб чиқариш жараёнида бир неча марта ишлатилади. Ишлаб чиқариш асосий фондлари босқичма - босқич эскириб, ўз кийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга қисмлаб ўтказиб боради. Улар амортизатсия ажратмалари ҳисобига қопланади. Ноишлаб чиқариш асосий фондларига корхона балансида турган, ходимларга хизмат қиладиган турар жойлар, боғча, спорт муассасалари ва бошқа маданий-маиший хизмат кўрсатувчи объектлар киради. Ишлаб чиқариш фондларидан фарқпи ўлароқ улар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашмайди ва ўзиникининг қийматини маҳсулотга ўтказмайди. Уларнинг киймати истеъмолда ғқ бўлиб кетади. Уларншг, ўрни тўлдирилмайди. Улар корхона фойдаси ҳисобига такрор ишлаб чиқарилади. Ноишлаб чиқариш асосий фондлари ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат унумдорлигига бевосита таъсир ўтказмасада, ишчилар турмуш шароити билан боғлиқ ҳолда, албатта корхонанинг хўжалик фаолияти натижасига таъсир қилади. Корхоналар асосий ишлаб чиқариш фондлари иқтисодий ўхшашлигига қарамасдан, умумий мақсади ва хизмат қилиш муддати билан фарқланувчи меҳнат воситаларининг асосий қисмини ташкил этади. Шунинг учун уларни алохида хусусиятлари бўйича муайян гурухларга ажратиш зарурати туғилади. Корхона асосий ишлаб чикариш фондлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: - ер участкалари, эгалик қилиш ҳукукига эга корхонага тегишли бўлган табиатдан фойдаланган объектлари (сув ер ости бойликлари; бошқа табиий ресурслар - бинолар (ишлаб чиқарим - техник, ёрдамчи бинолар ва бошқалар); - иншоатлар (инженерлик қурилиш объектлари, ишлаб чиқаришга ёрдамлашувчи иншоатлар); - узатиш қурилмалари (электр узатиш шахобчалари); - машина ва жиҳозлар; - ўлчам ва назорат қилиш асМаърузалари, қурилмалари ва лаборатория жиҳозлари; - ҳисоблаш техникаси; - транспорт воситалари (ички ва ташқи ишлаб чиқариш) - қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробаридан кўп бўлган асМаъруза ва мосламалар; - Ишлаб чикариш ва хўжалик инвентарлари; - Хўжалик ичидаги йўллар. Асосий фондлар алоҳида гуруҳлари ўртасидаги нисбат асосий фондларнинг қайси гуруҳи учун маблағ сарфланиши жамият учун аҳамиятсиз эмас. Чунки корхоналарни ишаб - чиқаришда асосий ўрин эгалайдиган ва уларнинг ишлаб чиқариш имкониятларини характерлайдиган асосий фондларнинг актив қисми - машина ва жиҳозларнинг кўпайиши қизиқтиради. Асосий фондлар актив қисмининг нормал ишлашини таъминлайдиган бинолар, иншоотлар, инвентарлар асосий фондларнинг пассив қисмига киради. Асосий ишлаб чиқарш фондлари қийматида жиҳозлар хиссасининг ошиши бошқа тенг шароитларда ишлаб чиқаришнинг ўсишига ва фондлар қайтимининг ошишига олиб келади. Шунинг учун аосий фондлар структурасини тўғри ташкил этиш ишлаб чиқаришнинг ўсишига, таннархнинг пасайишига ва корхона пул маблағларининг ортишга олиб келувчи шарт сифатида қаралади. Саноатнинг турли тармоқларига тегишли корхоналарда асосий ишлаб чиқариш фондлари структураси бир хил бўлмайди. Масалан, енгил ва озиқ- овқат саноатида бинолар асосий ўрин эгалайди (44-46%), ёнилғи саноатида иншоотлар (17-19%), электро энергетика саноати корхоналарида узатиш. қурилмалари (30-33%), машинасозлик корхоналарида машина ва жиҳозлар асосий ўрин эгаллайди. Асосий ишлаб чиқариш фондлари структурасига асосий таъсир қилувчи омиллар бўлиб, ишлаб чикарилаётган маҳсулот -характери, маҳсулот ишлаб чиқариш хажми, механизатсия ва автоматлаштирилганлик даражаси ҳамда корхонанинг иқлим ва географик жойлашиши ва хусусиятлари ҳисобланади. Биринчи омил биноларнинг қиймати ва ўлчамига, транспорт воситалари ва ўтказиш қурилмаларинивх ҳиссасига таъсир қилади . Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши -махсус ишчи машина ва жиҳозлари ҳиссасининг ошишига олиб келади. Худди шундай учинчи ва тўртинчи омиллар ҳам асосий фондлар тузулишига таъсир кўрсатади. Асосий фондлар таркибидаги бино ва иншоотлар ҳиссаси иқлим шароити билан ҳам боғлиқ. Download 218.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling