Фарғона давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/50
Sana23.12.2022
Hajmi1.92 Mb.
#1045733
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50
Bog'liq
dunyoning lisonij tasvirida dinij-mifologik tafakkurning aks etishi

Тадқиқотнинг объекти сифатида мифологик ва диний характердаги 
билимлар тузилмаларини ифодаловчи лексик, фразеологик, паремиологик 
тил бирликлари ҳамда бадиий матн олинган. 
Тадқиқотнинг предмети сифатида диний-мифологик тафаккурни 
дунёнинг лисоний тасвирида акс эттирувчи тил бирликларининг когнитив-
концептуал ва лингвомаданий моҳиятини асослаш ҳисобланади. 
Тадқиқотнинг усуллари. Дисертация ишини бажаришда
фанлараро 
ёндашувдан фойдаланилган бўлиб, у анъанавий методлар билан бир қаторда 
янги таҳлил методларини ҳам ўз ичига олган, хусусан, идентификация, 
тавсифий, этимологик таҳлил, контекстуал таҳлил, интертекстуал таҳлил, 
қиёсий-чоғиштирма, когнитив моделлаштириш, оппозициялар, когнитив 
харита тузиш усулларидан фойдаланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
теолингвистикада диний тил ва матнларнинг лингвистик хусусиятларини 
рганувчи ҳамда диний дунё тасвирини умумадабий тилда акс этишини 
ўрганувчи иккита асосий йўналиш ажратиб берилган; 
диний-мифологик маркерланган лексик, фразеологик, паремиологик 
бирликлар ёритилган ва уларнинг тил ва нутқда қўлланишига таъсир этувчи 
лингвистик ва экстралингвистик омиллар очиб берилган;
диний-мифологик маркерланган тил бирликларининг этимологик ва 
мавзуий таснифлари ишлаб чиқилиб, уларнинг дунё лисоний тасвири 
шаклланишида когнитив-концептуал, маданий ва рамзий аҳамияти 
далилланган; 
бинарлик тамойилини диний дунё тасвирини категориялаш когнитив 
тамойили сифатида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлиги асосланган ва унинг 
асосида диний концептлар қўрилишининг моделлари ҳамда уларни 
вербаллаштирувчи лисоний воситалар аниқланган; 
диний-мифологик концептларнинг мажмуаси аниқланиб уларни 
бинарлик, универсаллик ва дифференциаллик, аксиологик аҳамияти, ядро ва 
периферия бўйича таснифлаш тамойиллари ишлаб чиқилган ва ушбу 
концептларнинг бадиий матнда вербаллашув усуллари ёритилган; 
тил ва дин муносабати, дунё диний тасвирининг тилда акс этишини 
ўрганишга қаратилган теолингвистикани мустақил фанлараро лингвистик 
йўналиш сифатида эътироф этиш мумкинлиги асосланган. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling