Фарғона шахар Политехника институти Қхмт 79-21 гурух талабаси Исроилова Хаётхоннинг


Давлатга солиқ тўлаши натижасида бюджет режасини бажарилишида ўз ҳиссасини қўшади


Download 224.5 Kb.
bet2/5
Sana20.06.2023
Hajmi224.5 Kb.
#1635093
1   2   3   4   5
Bog'liq
Исроилова.Х Бизнес Лойиха

3.Давлатга солиқ тўлаши натижасида бюджет режасини бажарилишида ўз ҳиссасини қўшади.
4. Фарғона шахрида бугунги кунда кам хисобланган йуналиш яъни ииссикхона йуналишини амалга оширади;.
5. Вилоят тижорат банкларида белгиланган накд пул тушуми режасини бажарилишида амалий ёрдам беради.
6. Фермер хужалиги юқоридаги вазифаларни бажариши натижасида даромад олади.
Фермер хужалиги вилоят микиёсида кенг таркалмаган йўналиш яъни иссикхоналар ташкил этиш эвазига даромад олишни режалаштирган.
Бозор ҳолати таҳлиллари шуни кўрсатмокдаки, фермер хужалиги томонидан амалга оширилиши режалаштирилган мазкур лойиха ахолининг, жумладан шахар ва шахар атрофида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига хамда вилоятдаги бир катор бозорларга якин булганлиги истеъмолчилар талабларига мос келади.
Фермер хужалиги айтиб ўтилганидек, Фарғона шахрида жойлашган бўлиб, лойиха амалга ошириладиган жой шахарга якин булган умумий майдони 3 гектар булган ер майдонида амалга оширишни режалаштирлиган.
Бу холат эса, лойиханинг кўзланган даражада амалга оширилишига имкон яратувчи асосий омиллардан бири бўлиб хисобланади. Бундан ташқари кузатув натижаларига кўра, лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилаётган жойга яқин масофаларда бундай иссикхоналар хозирги кунда ташкил этилмаган. Бу эса, мижозларнинг кўп бўлишини таъминлашга хизмат қилади.
ЛОЙИҲАГА АСОСАН КЕРАКЛИ МАБЛАҒЛАРНИНГ МАНБАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ
ЙЎНАЛИШЛАРИ

Фермер хужалиги бизнес лойихасининг умумий қиймати 107 000 000 (бир юз етти миллион) сўмни ташкил этиб, шундан фермер хужалиги томонидан 77 000 000 (етмиш етти миллион) сўмлик сарф харажатлар курилиш ишлари ва ерни кавлаш ишларига сарфланиши режалаштирилган.


Фермер хужалиги “Миллийбанк” Фаргона булимидан 3 йил муддатга йиллик 5 фоиз устамаси билан кайтариш шартига асосан кредит олаётганлиги сабабли, ўз лойихасини 3 йил давомида амалга оширишни режалаштирган. Шунга кўра сўралаётган 30 000 000 (уттиз миллион) сўм кредит маблағига фермер хужалиги вилоятда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларидан труба хамда плёнка махсулотларини шартнома асосида пул утказиш йули билан сотиб олишни режалаштирган.
Фермер хужалиги томонидан олинадиган кредит 3 йил муддат давомида фермер хужалигида томонидан амалга ошириладиган лойихага тўлиқ сарфланади ва 3 йил муддат давомида олинаётган кредит маблағ белгиланган муддатида лойихага асосан қайтарилиши таминланади.
1-иловадаги жадвалда лойиха маблағларининг манбалари ва уларнинг йўналишлари кўрсатиб ўтилади.

Лойихани амалга ошириш учун талаб этиладиган айланма маблағлар эса, фермер хужалигининг ўз ички маблағлари хисобидан қопланади.


Барча қурилиш ва умумий ташкиллаш ишлари, режага кўра 3 ой давомида амалга оширилади ҳамда шундан сўнг лойиҳа бўйича фаолият амалга оширишга киришилади.


ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РЕЖАСИ

Фермер хужалиги шахар ва шахар атрофидаги дехкон бозорларида кфаолият олиб борувчи хусусий тадбиркорлар, фермер хужалигилари хамда жисмоний шахслар билан йиллик шартнома асосида пул ўтказиш ҳамда накд пул тўлаш йўли билан хисоб китоб ишларини олиб боришни режалаштирган.


Фермер хужалиги вилоятда кучат етиштириш буйича фаолият олиб борувчи фермер хужаликларидан хар бир тупи 6 500 сумдан жами 450 туп лимон кучати сотиб олиб узига ажратилган 3 гектар ер майдонини 1.2 гектарига лимон кучатларини экишни режалаштирган.
Хозирги кунда фермер хўжалиги томонидан лимон кўчатларини экиш учун ажратилган ер майдонида лимон кўчатлари учун ер кавлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу лойихани амалга оширишдаги дастлаб ки ишлар учун фермер хўжалиги томонидан салкам 30 000 000 сўмга яқин харажатлар килинди.
Кредит хисобига олиб келинадиган труба махсулотлари хамда плёнка махсулотларини ўрнатиш учун жалб қилинган ишчилар билан хисоб китоб ишлари фермер хўжалиги ўз хисобидан сарфлашни режалаштирган.
Лойихани амалга ошириш учун ажратилган 3 гектар ер майдонининг 1,5 гектарида бугунги кунда буғдой экини экилганлиги сабабли, лойихада кўрсатиб ўтилган помидор ва бодринг махслотларини 2010 йилнинг июл ойида амалга оширилиши режалаштирилган.
Фермер хўжалиги томонидан сотиб олинадиган лимон кўчатлари кўп йиллик дарахт хисобланиб, биринчи нишонани 2-йилдан бошлаб беришни бошлайди. Юқоридаги холатларни инобатга олган холда, фермер хўжалиги биринчи йилда кўчатларга ўз вақтида белгиланган миқдорда минерал ва кимёвий ўғитлар билан тўйинтиришни, ерни қувватини оширишни режалаштирган.
Фермер хўжалигининг асосийи даромад манбаи лимон махсулотлари бўдганлиги сабабли, лимон кўчати учун ажратилган майдонда факат лимон кўчатлари экиш режалаштирилган.
Фермер хўжалиги ўзининг қуйидаги лойихасини жами 14 нафар ишчини иш билан таъминлаган холда амалга оширади. Бунга кўра 3 та рахбар, бош хисобчи, шартномалар булими мутахасиси хамда 11 та ишчилар яъни сувчилар (2та), кўчатларни парваришловчи ишчилар (7 та), коравул (2та) хисобланади. (Фермер хужалиги хусусий бўлганлиги, фаолияти доимий бўлганлиги хамда ишчиларни ўз таклифларига кўра хисоб-китоблар учун 1 ойлик иш кунларини ўрта хисобда 26 кун ўрнига тўлиқ бир ой 30 кун деб олинади.)
Фермер хужалиги 13 нафар ишчилар билан мехнат шартномасини Ўзбекистон Республикасининг мехнат кодексига асосланган ҳолда тузади.
Бунга кўра жами ишчиларнинг бир ойлик маоши 1 530 000 сўм этиб белгиланиши режалаштирилмокда. Фермер хужалиги ўз ишчиларини ўз мехнатларига фидокорона ёндошишларини инобатга олган холда, фермер хужалиги томонидан лойиха давомида хар бир ишчи ходимларга 100 000 сўмдан мукофот пули ажратилиши белгиланган.
2-иловадаги жадвалда фермер хужалигининг ишчилар рўйхати кўрсатиб ўтилади.
Маркетинг стратегияси

Бугунги кунда республикамизда хусусий тадбиркорлик кенг ривожланган бўлиб, турли хил йўналишларда фаолият олиб борувчи фермер хужалигилар мавжуд.


Фермер хужалиги томонидан бугунги кундаги бозор холати бўйича иссикхоналарда етиштирилаётган махсулотлар билан фаолият олиб борувчи рақобатдош фермер хужалигиларнинг айрим махсулот турлари ҳамда уларнинг нархларини ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, фермер хўжалиги ўз махсулотларини қолган фермерларга қараганда арзонроқ сотиш имконияти борлиги аниқланди, яъни лойиха амалга ошириладиган худуд шахар марказидаги дехқон бозорига яқин бўлганлиги, ернинг қуввати юқорилиги, сувнинг танқис бўлмаслиги ва бошка бир катор имкониятлар махсулот таннархини тушишига сабаб булади.
Бундан ташкари Фермер хўжалиги шахарда булганлиги сабабли, фермер хужалиги уз махсулотларини бозордан ташкари ахоли зич жойлашган худудларда фаолият олиб борувчи савдо шахобчаларига хам етказиб бера олиши натижасида колган ракобатдошлардан устунликка эришишига хизмат киладиган омиллардан бири хисобланади.
3-иловадаги жадвалда рақобатдош фермер хужалигиларнинг хамда фермер хужалигининг нархлари кўрсатиб ўтилади.
Лойихани амалга ошириш жараёнида мавжуд рақобатчиларни ўрганиш, уларнинг устунлик ва камчилик томонларини, уларнинг бозордаги холатларини, харакатларини, мижозлар билан муомласини, реклама фаолиятини, умуман олганда умумий хизмат кўрсатиш жараёнини ўрганиб, тахлил қилиб, ана шу натижаларга асосан иш юритиш жуда мухимдир. Чунки, хозирги бозор муносабатлари шаклланиб, ривожланиб бораётган бир пайтда, рақобатчиларга нисбатан эътиборсиз харакат қилиш салбий натижаларни келтириб чиқариши, хусусан мижозлар сонининг камайиб кетишига олиб келиши мумкин.
Шу боисдан мазкур лойихани амалга оширишда рақобатчилар фаолиятини ўрганиб, тахлил қилиб боришга алохида эътибор қаратилади.
Бундан ташқари фермер хужалиги томонидан бугунги кундаги бозор холатини ўрганиши натижасида шу нарса аниқ бўлдики, янги ташкил этилаётган фермер хужалигилари тез фурсатда ички бозорда ўз ўринларини эгаллаш мақсадида турли рекламаларга алохида эътибор қаратганлар.
Иктисодиётнинг кайси йўналишида бўлишидан катъий назар махсулот ва хизматларини ривожлантиришда реклама алохида ўрин эгаллайди.
Фермер хужалиги ўз мижозлари билан ўз вақтида хисоб китоб ишларини амалга ошириш, юзага келадиган рақобатдошликдаги устунликни ушлаб туриш ва фермер хужалиги фаолиятини кенгайтириш мақсадида фермер хужалиги мунтазам равишда қуйидаги холатларни назоратига олишни режалаштирган жумалдан:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling