Фарғона шахар Политехника институти Қхмт 79-21 гурух талабаси Исроилова Хаётхоннинг


Download 224.5 Kb.
bet3/5
Sana20.06.2023
Hajmi224.5 Kb.
#1635093
1   2   3   4   5
Bog'liq
Исроилова.Х Бизнес Лойиха

Бозор холатини мунтзам равишда ўрганиб туриш;

  • Хамкорларнинг иқтисодий холатидан хабардор бўлиб туриш;

  • Реклама фаолиятини ривожлантириш ва бошқа холатларни назоратдан четда қолдирмаслик мухим ахамият касб этади.

    Фермер хужалиги лимон махсулотарини сотишни хисоб китоб килганида шу нарса аникландики, 6 дона урта катталикдаги лимон 1 кг ни ташкил этади.


    Юкорида айтиб утилганидек фермер хужалиги лойиха буйича жами 450 туп лимон кучатини экишни режалаштирган булиб, кучатлар 2- йилдан нишона беришини хисобга оладиган булсак, 2- йилда хар бир дарахтдан уртача 4-6 дона лимон мевасини олиш мумкин.
    Демак хар бир лимон кучатидан урта микдорда 5 донадан мева олинса, жами 450 туп кучатдан 2- йилда фермер хужалига жами 2 250 дона ёки 375 кг лимон мева сини олишга эришилади.
    Яъни :
    5 дона лимон Х 450 туп кучат = 2 250 дона лимон
    2 250 дона лимон / 6 дона лимон = 375 кг лимон
    Демак, фермер хужалиги 2- йилда жами ўрта хисобда 375 кг лимон мевасини етиштириб, 1 кг лимонни 5000 сумдан сотганида 1 875 000 сумлик лимон махсулотини сотишга эришади.
    375 кг лимон Х 5000 сум = 1 875 000 сум
    Демак фермер хужалиги 2- йилда жами 375 кг лимон етиштириб, жами 1 875 000 сумлик махсулот сотишга эришса, 3- йилда хар бир лимон кучати уртача 15-20 донадан мевага беради. Бунга кура фермер хужалиги 3- йилда жами уртача хар бир дарахтдан 18 донадан лимон мевасини олса жами 450 туп кучатдан 8 100 дона ёки 1 350 кг мева олишга эришади. хар бир кг лимон меваси 5000 сумдан сотилганда фермер хужалиги 3-йилда жами 6 750 000 сумлик махсулот сотишга эришади. Бу эса 2-йилга нисбатан 4 баравар ортик махсулот сотишга эришиш мумкинлигидан далолат беради.
    Юкорида фермер хужалигининг лимон махсулотидан олинадиган тушуми курсатиб утилган булса, куйида лойиханинг колган йуналишлари яъни помидор ва бодринг махсулотларини етиштириш буйича килинадиган сарф харажатлар ва тушумлар курсатиб утилади.
    Юкорида айтиб утилганидек, фермер лойиха ажратилган ернинг 75 сотих майдонига помидор, 75 сотих ерга эса бодринг махсулотларини экишни режалаштирган. Ажратилган ер майдонида бугунги кунда богдой экини борлиги сабабли июл ойидан бошлаб Ушбу йуналишдаги лойиха амалга оширилади.
    Барчага маълумки, бугунги кунда мавсумдан олдин ахолига помидор ва бодринг махсулотларинини етказиб бериш кенг ривожланиб бормокда.
    Урганилган бозор холатлари шуни курсатмокдаки, шахар худудида жойлашган дехкон бозорларига хамда озик овкат махсулотлари билан савдо килувчи савдо сажмуаларига помидор ва бодринг махсулотларини туманларда фаолият олиб бораётган фермер хужаликлари ва иссикхона фаолияти билан шугулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан етказиб берилмокда.
    Уз узидан маълумки, махсулот таннархи ошгани сайин унинг хам нархи ортиб боради. Фермер хужалиги колган ракобатдошларга Караганда йул харажатларининг камлиги хисобига устунликка эришиш мумкин.
    Килинган хисоб китобларга караганда, агар ерни уз вактида парваришланса, керакли микдорда минерал угитлар билан таъминланса, хар бир сотих ердан урта микдорда 40 кг гача бодринг олинса, помидор эса 1 сотих ерда 60 кг гача махсулот бериши мумкин.
    Одатда ушбу полиз экинлари куп йиллик булмаганлиги сабабли, бир йилда жами 5 маротаба(махсулотлар 2,5 ойда пишиб етилади.) экиш мумкин. Бунга кура бир йилда бир сотих ердан жами 200 кг гача бодринг махсулотини, 300 кг гача эса помидор махсулотини олиш мумкин.
    Агар бир сотих ердан бир йилда жами 200 кг бординг олинса, ажратилган 75 сотих ердан жами бир йилда урта хисобда 15 000 кг гача бодринг олиш мумкин.
    Помидор махсулоти учун ажратилган 75 сотих ер майдонидан бир йилда жами уртача 22 500 кг махсулот олиш мумкин булади.
    Демак бир йилда жами помидор ва бодринг махсулотлари 37 500 кгни ташкил этса, бозор холати буйича улгуржи нархларда уртача 1500 (ёз кунларида нархнинг тушиб кетиши ва киш ойларида эса кескин кутарилишини хисобга олган холда урта хисобда олинади) сумдан сотилганда, жами бир йилда 56 250 000 сумлик махсулот сотишга эришилади.
    Фермер хужалиги иккинчи ва учинчи йилларда жами 140 625 000 сумлик помидор ва бодринг махсулотларидан даромад олиши мумкин.
    Демак фермер хужалиги уч йилда жами махсулотларидан (лимон, помидор хамда бодринг) 149 250 000 сумлик даромад олиши мумкин.


    4-иловадаги жадвалда фермер хужалиги томонидан етиштириладиган махсулот турларини йиллик тушуми кўрсатиб ўтилади.
    Умумий фаолиятни ташкил этиш хамда уни бевосита амалга ошириш жараёнида юқоридаги боскичларнинг қай даражада сифатли ва тўғри равишда амалга оширилиб борилиши бевосита фаолият натижаларига ўз таъсирини кўрсатади. Шу сабабдан ушбу босқичларнинг амалга оширилиши фермер хужалиги рахбарининг бевосита ўзи томонидан бошқарилиб, доимий равишда назорат қилиб борилади.

    Download 224.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling