Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Мураббийлар кўчаси 19 уй
Ташкилот раҳбари қуйидагиларни тасдиқлайди
Download 164.61 Kb.
|
72 tur uchun yangi loyiha
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-ШАКЛ
Ташкилот раҳбари қуйидагиларни тасдиқлайди:- танлов шартлари билан танишиб чиқади, лойиҳа танловда ғолиб бўлса, ташкилот орқали уни молиялаштиришга розилик беради; - танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга розилигини билдиради; - лойиҳа раҳбари тўғрисида аризада кўрсатилган маълумотларни тасдиқлайди; Лойиҳа танловда ғолиб бўлган тақдирда ижрочи ташкилот қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: - илмий жамоа аъзолари билан фуқаролик-ҳуқуқий ёки меҳнат (муддатли меҳнат) шартномаларини тузиш (лойиҳа раҳбари билан меҳнат шартномаси тадқиқотни масофадан туриб бажариш бўйича бўлиши мумкин эмас); - лойиҳа раҳбари розилиги билан илмий жамоа аъзоларига лойиҳани амалга ошириш учун ҳақ тўлаш; - ҳар йили белгиланган муддатда лойиҳа маблағларининг мақсадли ишлатилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш. Агар лойиҳада бир нечта ҳамижрочи ташкилотлар иштирок этадиган бўлса, ушбу ташкилотлар (ҳамижрочилар) тўғрисидаги маълумотлар ҳам юқорида кўрсатилган тартибда келтирилиши лозим. Ташкилот раҳбари имзоси: Б.Ш.Шермуҳаммадов Ташкилот муҳри 4-ШАКЛЛойиҳани асослаш (мазмуни) 4.1. Лойиҳада ҳал этилиши кўзда тутилган илмий муаммо: Уруғ мевали боғларда қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)га қарши кураш технологиясини ишлаб чиқиш амалиёти орқали: – уруғ мевали (олма, беҳи, нок) боғларда қизил қон ширасининг етказадиган зарари ва тарқалиши аниқланади; – қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)нинг айрим биоекологик хусусиятлари ўрганилади; – олма, беҳи ва нок пайвандтагларин ин витро шароитида кўпайтириш протоколи ишлаб чиқилади; – қизил қон ширасига нисбатан чидамли пайвантаглар ўрганилади ва уларни ин витро шароитида кўпайтириш йўлга қўйилади; – интенсив уруғ мевали боғларда қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)га қарши препаратлар синовдан ўтказилади ҳамда уларни қўллаш регламенти ва қарши кураш технологияси ишлаб чиқилади; – қизил қон ширасига қарши қўлланилган пестисидларни мева таркибидаги қолдиқ миқдори аниқланади. Таъкидланганлардан келиб чиқадики, сўнгги йилларда иқлимнинг кескин ўзгаришлари шароитида адвентив турларни боғ агросенозларига таъсирини ўрганиш масаласи махсус илмий-тадқиқот олиб боришга лойиқдир. Умуман олганда, ҳашаротларнинг тарқалиши ва миграсияси уларнинг ҳаётий жараёнидаги ўзига хос биоекологик хусусиятларини атрофлича ўрганиш, қонуниятларини очиб бериш ҳамда келгуси йўналишларини башорат қилиш қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришдаги қатор масалалар ечимини топиш имконини беради. Download 164.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling