Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Мураббийлар кўчаси 19 уй


Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари


Download 164.61 Kb.
bet11/22
Sana30.04.2023
Hajmi164.61 Kb.
#1416870
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
72 tur uchun yangi loyiha

4.2. Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари
Жаҳонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари биринчи ўринга қўйилаётган ҳозирги вақтда, қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи саналган мева ҳамда сабзавот-полиз экинларини етиштиришда зараркунанда ҳашаротларга қарши курашиш алоҳида эътиборга молик. Чунки, сўнгги йилларда ҳароратнинг кескин кўтарилиши, ёғинлар миқдори ўзгариши, қолаверса, шамоллар йўналишидаги ўзгаришлар таъсирида дунё бўйлаб тарқалиб бораётган инвазив турларнинг мамлакатимизга кириб келиши ва экинларга ихтисослашиши ҳисобига агросенозлардаги турлар хилма-хиллиги ортган.
Сўнгги йилларда уруғ мевали (олма, нок, беҳи) боғларда қизил қон ширасининг иқтисодий зарари ортиб бораётганлиги маҳсулотлар сифати бузилиши ва унинг экспортида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Бундан ташқари зараркунандалар таъсирида кластер тармоқларида ҳам иқтисодий муаммолар келиб чиқмоқда. Бу ўринда, минтақа бўйлаб зараркунанданинг тарқалишини ҳамда зарарини аниқлаш, уларга қарши кураш усулларини янада такомиллаштириш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Биз кўпроқ касаллик бошланишидан эмас балки, касалланиб бўлгандан сўнг курашишни бошлаймиз, бу эса олдини олишга сарфланган миқдорга нисбатан ўн баробар кўп иқтисодий зарар келтириш билан якунланади. Шунинг учун зараркунандаларни прогнозлаш муҳим иқтисодий самарага эришишимизга сабаб бўлади.
Мевали боғлар агрокластерларида зараркунанда ҳашарот турларининг миқдор зичлиги ва уларнинг салбий таъсирини башорат қилиш орқали республикамизда аҳолининг эҳтиёжи ва бозор талабларидан келиб чиқиб, мева етиширишни йилдан-йилга ошириш имконияти туғилади. Бу борада, Фарғона водийси ҳудудида уруғ мевали боғ майдонлари кенгаяди ҳамда ушбу соҳага ихтисослашган янги агрокластер хўжаликлари ташкил этилади.
Қишлоқ ҳўжалиги зараркунандаларига қарши кимёвий препаратлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, қишлоқ ҳўжалиги зараркунандаларига қарши энтомофаглар етиштирувчи биолабораториялар билан ҳам фойдали шартномалар тузишимиз, лойиҳада эришган ютуқларимизни бемалол реклама қилишимиз ҳамда уларга илмий маслаҳатлар бериш орқали тижоратлаштиришни йўлга қўйишимиз мумкин.

Download 164.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling