Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Мураббийлар кўчаси 19 уй


 Қўлга киритилиши режалаштирилаётган якуний натижа (янги ишланма, технология, маҳсулот)нинг тавсифи


Download 164.61 Kb.
bet14/22
Sana30.04.2023
Hajmi164.61 Kb.
#1416870
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
72 tur uchun yangi loyiha

4.6. Қўлга киритилиши режалаштирилаётган якуний натижа (янги ишланма, технология, маҳсулот)нинг тавсифи:
Фарғона водийси агросенозлари энтомофаунаси тўлиқ таҳлил қилинади, энтомокомплекслар шаклланиши изоҳланади, муҳим турларнинг биологияси, экологияси ва зарар келтириш хусусиятлари асослаб берилади. Турли агробиосенозларда фитофагларнинг ўсимликлардан фойдаланиш хусусиятлари таҳлил этилганлиги билан изоҳланади.
Лойиҳада олиб борилган тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти уруғ мевали боғларда қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)га қарши кураш технологиясини ишлаб чиқиш ва кўпайиш хусусиятларини белгилаш, ҳашаротлар популясия миқдор зичлигининг мавсумий суратлари ўзгаришлари, шунингдек уларнинг ўсимликни зарарлаш даражасини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш, башоратлаш ҳамда натижаларни доимий электрон вариантини ишлаб чиқиш.
Кузатиш ҳамда тажрибалар асосида уруғ мевали боғларда қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)га қарши кураш технологиясини ишлаб чиқиш, муҳим инвазив ва маҳаллий зараркунанда турларга қарши кураш усулларини таклиф этиш ҳамда зараркунанларга қарши самарали кураш чораларини янада такомиллаштириш бўйича янги ҳуқуқий нормалар ишлаб чиқиш.
Қишлоқ хўжалигида ташкил этилган агрокластер тармоқларига қўлланма ва тавсиялар ишлаб чиқиш орқали амалий кўмак бериш кўзда тутилган.
4.7. Тадқиқот натижаларига эҳтиёж (талаб)нинг мавжудлиги (етарлилиги) тўғрисида таҳлилий кўрсаткичлар:
Режада белгиланган муддат ичида экспедисияларга чиқиш, материаллар йиғиш, намуналардан коллекциялар тайёрлаш, натижалар бўйича илмий мақола ва рисолалар, монографиялар ва соҳа бўйича қўлланма ҳамда тавсияномалар чоп қилинади. Уруғ мевали боғларда қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)нинг Фарғона водийсида тарқалишига доир ГИС харита ишлаб чиқилади.
Биз ишлаб чиққан тавсияномалар кўп йиллар давомида шахсий хўжаликлар, боғбонлар, агрокластер ҳўжаликларига зараркунандага қарши курашишларида ва ушбу йўналишдаги эхтиёжларини қондиришда албатта ёрдам беради.
4.8. Яратиладиган янги илмий ишланма (маҳсулот, технология)нинг хорижий/мавжуд аналогларидан қиёсий устунлигини кўрсатувчи индикаторлар):
Турли боғ агросенозларидаги маданий экинлар ҳашаротларининг тарқалиши, систематикаси, фаунаси, экологияси ва хўжалик аҳамиятига оид олиб борилган тадқиқотлар натижасида қатор, жумладан, қуйидаги натижалар олинган: ҳашаротларнинг зоогеографик тарқалишига оид ГИС хариталарни тузиш тизими яратилган (Санкт-петербург давлат университети, Бутунроссия ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти ҳамда АҚШ қишлоқ хўжалик департаменти ҳамкорлигида), хавфли зараркунанда турларнинг агросенозлар бўйлаб тарқалиши бўйича мониторинги ва “ўсимлик-фитофаг-энтомофаг” тизимининг иммунологик механизми ишлаб чиқилган (Бутунроссия ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти), зараркунандаларга қарши энтомофагларни қўллаш ва биометоднинг экологик асослари яратилган (Зоология институти, Украина), ўсимлик ва ҳашаротлар коеволюсиясининг хусусиятлари очиб берилган (Зоология институти, Хитой), агроекотизимларда зарарли ва фойдали ҳашарот турлари популясия-сини бошқариш принсиплари ва услублари ишлаб чиқилган (Зоология институти, Россия), ҳашаротлар популясия динамикасини бошқариш ва экологик жараёнларнинг математик модделлаштириш механизмлари ишлаб чиқилган (Энтомология институти, Чехия), ҳашаротлар филогенеяси, таксономияси масалалари қайта ишланган (Герман Энтомологиcал Институте), қишлоқ хўжалиги экинларида зараркунандалик қилувчи Лепидоптера, Cолеоптера, Ҳемиптера, Ортҳоптера ва Ҳйменоптера туркумларига мансуб ҳашаротларнинг электрон базаси яратилган ва уларга қарши кураш усуллари ишлаб чиқилган (Индиан Агриcултурал Ресеарч Институте).
Юқорида кўрсатиб ўтилган чет эл олимлари ишларидан фарқли равишда бизнинг лойиҳамиз Фарғона водийсида илк маротаба олиб борилмоқда. Бундан ташқар Фарғона водийсининг ўзига ҳос фауна ва флорага эга эканлиги ишнинг долизарб эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Download 164.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling