Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Мураббийлар кўчаси 19 уй


 Тадқиқот муаммосининг ўрганилганлик даражаси, жаҳон илм-фанидаги илмий-тадқиқот йўналишлари бўйича эришилган ютуқлар ва рақобатчилар таҳлили


Download 164.61 Kb.
bet12/22
Sana30.04.2023
Hajmi164.61 Kb.
#1416870
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
72 tur uchun yangi loyiha

4.3. Тадқиқот муаммосининг ўрганилганлик даражаси, жаҳон илм-фанидаги илмий-тадқиқот йўналишлари бўйича эришилган ютуқлар ва рақобатчилар таҳлили.
Лойиҳанинг Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ўсиши ва ижтимоий ривожланишини таъминлайдиган илмий ва технологик захираларни шакллантириш билан боғлиқлиги.
1. Фарғона водийси бўйлаб экспедисиялар ташкил этилади. Иқлим шароитининг ўн йиллик таҳлиллари тегишли ташкилотлар архивларидан йиғилиб, ўрганилади.
2. Қизил қон ширасининг мамлакатимиз ҳудудига кириб келиши ва водий бўйлаб тарқалиши, ўрганилади, хариталари тузилади. Бунда ҳарорат, ёғинлар ва шамолнинг таъсири изоҳлаб берилади.
3. Маршрут усулда водий туманларидаги уруғ мевали боғларда тарқалган ҳашаротлар коллекциялари йиғилади, натижада энтомофаунанинг замонавий тур таркиби аниқланади, каталоги тузилади ва систематик таҳлил қилинади;
4. Иқлим шароитлари таъсирида қизил қон ширасининг асосий озуқа ўсимлигидан қўшимча ўсимликларга ўтиш жараёнлари таҳлил этилади ҳамда озуқа спектрининг замонавий ҳолати аниқланади, шунингдек олма, беҳи, нок ва бошқа ўсимликлардаги биосенотик алоқалари ўрганилади;
5. Водий ҳудудига турли шамоллар, ҳарорат ўзгариши натижасида кириб келган ва келаётган адвентив (бегона) ва инвазив (касаллик тарқатувчи) турларнинг иқлимий омиллар таъсирида географик тарқалиши экологик жиҳатдан таҳлил этилади. Бу ўринда олмадаги бошқа шираларнинг тарқалиш хариталари ҳам ишлаб чиқилади.
6. Сўнгги йилларда рўй берган иқлим ўзгаришлари шароитида агросенозларда “фитофаг-хўжайин” муносабатлар тизимининг шаклланиши жадал рўй бермоқда. Бу борада фитофагларнинг озуқа ўсимлигидан фойдаланиш ҳамда водий шароитига мосланиш қонуниятлари очиб берилади. Улардаги морфоекологик адаптасия белгилари бошқа ҳудудлардаги турлар билан қиёсий таҳлил этилади. Турларда рўй берган морфологик ўзгарувчанлик хусусиятлари баҳоланади ва биоекологияси тадқиқ этилади.
7. Уруғ мевали боғларда тарқалган шира турларининг Фарғона водийси бўйича ГИС харитаси ишлаб чиқилади ҳамда унинг электрон модели яратилади.
8. Уруғ мевали боғларда қизил қон шираси (Эриосома ланигерум)нинг оммавий кўпайиши ва популясиясининг мавсумий ривожланиш динамикасини математик усулларда регрессион таҳлил этилади. Бунда регрессион таҳлилларни ўтказиш учун компютер дастури ишлаб чиқилади.
9. Қизил қон шираси популясиясини бошқаришга доир илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилади ва ишлаб чиқаришга жорий этилади.

Download 164.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling