Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Мураббийлар кўчаси 19 уй
Download 164.61 Kb.
|
72 tur uchun yangi loyiha
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи йили
4.9. Лойиҳани амалга оширишнинг ҳар бир босқичида (йилида) қўлга киритилиши режалаштирилган янги илмий ишланма (маҳсулот, технология) – тадқиқот натижаларининг хронологик тавсифи:
Биринчи йили йиғилган намуналар алоҳида коллекция ҳолида, личинкаларини эса формалинда хўл препарат ҳолатида сақланади. Тадқиқот натижалари академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти илмий-тажриба хўжаликларида синовдан ўтказилади (Қува тумани). Намуналар йилнинг деярли барча ойларида йиғилади. Барча ёшдаги ҳаётий формаларнинг морфометрик ўлчамларини таҳлил этилади. Йиғиладиган намуна ва препаратлар Фарғона давлат университети лабораториясида тайёрланади ва аниқланади. Асосий материаллар Фарғона водийсининг уруғ мевали боғларидан йиғилади. Қизил қон ширасини ўрганиш индивидуал ва комплекс фаунистик экспедисиялар пайтида олиб борилади. Бунда ўсимликнинг барча яруслари кўздан кечирилиб, ҳашаротларни айни пайтда қишлаш даврлари ва озуқа ўсимлигида қайси ривожланиш босқичида эканлигини аниқланиб борилади. Қизил қон ширасининг биологик хусусиятларини ўрганиш баҳор фаслидан бошланиб, тизимли тарзда ҳар ҳафта интервалида кузатиб борилади. Кузатувлар ҳашаротларнинг ўсимлик танаси, шох ва барглар ҳамда илдизларда жойланиш тартиби асосида уларнинг тарқалишини, миқдор зичлигини, ўзгаришлар сонини танлаб олинган модел ўсимликлар биотасвир усулидан (бир кунда бир марта) фойдаланиб аниқланади. Айрим ҳашаротларни йиғиш бўйича махсус ускуналар мавжуд эмас. Бу борада янги ускуналар яратилади. Қизил қон ширасининг илдизда яшовчи зараркунандаларни ўрганишда В.П.Василева ва бошқалар (1975) тавсия этган услублардан фойдаланилади. Eriosoma lanigerium ширасининг мавсумий ривожланиши ва экологик хусусиятларини ўрганиш учун уруғ мевали боғларда дарахтларнинг илк вегетация давридан кеч кузга қадар кузатиш ишлари олиб борилади. Шираларни миқдор зичликлари ҳар 10-12 кунда ҳисобга олиб борилди ҳамда кунлик ва мавсумий ўзгаришлари қиёсий тадқиқ этиб борилади. Тадқиқот учун танлаб олинган ҳудудлардаги олма, нок ва беҳи дарахтларида шираларнинг кўпайиш тезлиги, миқдор зичлиги мавсум давомида кузатиб қайд этиб борилди. Олма қизил қон ширасининг биологияси ва экологик хусусиятлари ҳар бир ҳудуд урғ мевали боғлари учун алоҳида- алоҳида қиёсий таҳлил этилди. Доимий тадқиқот ва кузатиш жойларида ширанинг устидаги ғубор ранги, популяция зичлиги, хулқ-атвор реакциялари, ҳаётий циклларига алоҳида эътибор берилади ҳамда олинган маълумотлар ўзаро солиштириб борилди. Материаллар А.К. Мордвилко (1910), Г.Х.. Шапошников (1952, 1964), В.А. Мамонтова-Солуха, И.А.Черкасовалар (1967) таклиф этган услублар асосида йиғилади ва қайта ишланди. Намуна олинган муддатда ширалар колониясининг ҳолати, жойлашуви, ўсимликдаги ўзгаришлар, колониядаги бошқа ҳашаротлар (чумолилар, хон қизи қўнгизлари, сирфид пашалари, галлитсалар, Олтинкўзчалар, арилар ва бошқалар ) фаолияти, намуна олинган жой ҳамда сана қайд этиб борилади. Тадқиқотлар давомида йиғилган намуналардан лаборатория шароитида доимий препаратлар тайёрланди. Шираларнинг намуналарини тахлил қилишда соҳага оид қатор аниқлагичлардан ( Невский, 1929; Нарзиқулов, 1962; Шапошников, 1964; Ахмедов, Мансурхўжаева, 1998 ) фойдаланилади. Шираларнинг 16 та белгилари ( тана узунлиги, тананинг эни, мўйловнинг 1- бўғими, 2- бўғими, 3 -бўғими, 4- бўғими, 5 -бўғими, 6 -бўғими, мўйловнинг умумий узунлиги, ҳартумчанинг 4 -бўғими, бошининг баландлиги, бошининг эни, шира найчаси, сон узунлиги, болдир узунлиги, орқа панжанинг 2- бўғими узунлиги ) ўлчамлари олинди. Олма қизил қон ширасининг мавсумий ўзгарувчанлиги бир омилли дисперсион усул асосида қиёсий таҳлил этилади (Лакин, 1980). Ўрта арифметик қийматлар қуйидаги формула асосида аниқланди Бунда: Х - ўрта арифметик қиймат кўрсаткичи; ∑- сумма; н - намуналар сони. Шираларнинг биологияси ва уларни ривожланишида ҳарорат ва намликнинг рўли, шунингдек, уларнинг индивидуал ривожланиш хусусиятлари лаборатория шароитида кузатилфди. Олинган натижалар дала кузатувларидаги маълумотлар билан солитирилиб, якуний хулосалар қилинади. Уруғ мевали боғларда қизил қон ширасига қарши самарали кураш чораларини ишлаб чиқишда агроном-энтомолог З.С.Невскаянинг олма-нок боғларидаги зараркунанда ва касалликларга қарши қўлланиладиган тадбирлар комплексидан фойдаланиш ҳам кўзда тутилган (З.С.Невская. 1959). Ҳашаротнинг серпуштлилиги лаборатория шароитида “Тринокуляр ХСП 500 СМ” русумдаги рақамли микроскоп ва фонарли лупалар ёрдамида аниқланади ва қайта ишланади, статистик ва зоогеографик таҳлиллар амалга оширилади. Ҳашаротнинг морфологик ва таснифий белгилари соҳага оид қатор аниқлагич ва илмий манбалар асосида ўрганилади. Статистик таҳлиллар Г.Ф.Лакин услуби бўйича амалга оширилади. Жумладан, ҳашаротларнинг морфометрик ўлчамларининг коррелясион таҳлили қуйидаги формула асосида ҳисобланади: Бунда р - коррелясия коеффисиенти, н – намуналар сони, Д– ўрта арифметик квадрат оғиши, х, й – белгиларнинг миқдор кўрсаткичлари. Коррелясия коеффисиентининг хатосига. формула орқали аниқлик киритилди. Sr– коррелясия коеффисиенти хатоси, н – намуналар сони Адвентив турларнинг мавсумий миқдор зичлиги ўзгаришлари “Ҳашаротлар миқдор динамикасини регрессион таҳлил этиш” компютер дастури асосида ҳисобланади (Зокиров, Маърупов, Султонов, 2020. ДГУ №09370, 11.11.2020 й.). Ушбу дастурга кўра Й ва Х ўзгарувчилар ўртасидаги муносабатлар иккинчи даражали парабола тенгламаси билан ифодаланади. ; ; . Лойиҳанинг дастлабки йилида турли агросенозлардаги қизил қон ширасининг дастлабки маълумотлари тўпланади. Сўнгги 10 йиллик иқлим ўзгаришларининг мониторинги таҳлил этилади. Шу асосда қизил қон ширасининг сўнгги йилларда ҳароратнинг кўтарилиши, ёғинлар миқдорининг ўзгариши ва бошқа омиллар таъсирида водий минтақалари бўйлаб тақсимланиш жараёни экспедисиялар, дала кузатувлари ва мавжуд илмий манбалар асосида ўрганилади. Турли мевали боғлар агросенозларидаги энтомокомплексларнинг тур таркиби ҳам қўшимча маълумот сифатида аниқланиб, такосономик каталоги тузилади. Хусусан, пахта майдонлари ўрнида барпо этилган мевали боғлар агрокластерларига жиддий зараркунандаларнинг таъсири бошқа ҳудудларга нисбатан юқори бўлишидан келиб чиқиб, доминант турларнинг янги экинларга мослашуви таҳлил этилади. Мавсум давомида водий ҳудудида фермер ва томорқа хўжаликларида энг кўп етиштириладиган мевали экинларга четдан кириб келиб мослашаётган ҳашаротлар бўйича маълумотлар тўпланади. Шунингдек, ҳашаротларнинг тарқалиш йўналишларини белгилаш, ўсимликлар карантини ва ўсимликларни ҳимоя қилиш ҳудудий бўлинмалари йиллик таҳлилий маълумотларидан фойдаланиш, энг муҳим адвентив турларни аниқлаш ва уларга қарши курашга қаратилган таклиф ва тавсиялар тизимли равишда ўрганиб борилади. Лойиҳа мавзуси бўйича дастлабки маълумотлар йилма-йил ёритиб борилади. Зараркунандага қарши курашда, кейинги мавсумдаги ривожланишни башорат қилишда, умуман ўсимликларни ҳимоя қилишда мониторинг тизими алоҳида аҳамиятга эга. Лойиҳа мавзуси бўйича водийнинг уруғ мевали боғларга ихтисослаштирилган барча ҳудудларидан намуналар йиғилиб, доимий ва вақтинчалик препаратлар ҳамда коллекциялар тайёрланади. Доимий кузатиш олиб бориш зарур бўлган тадқиқот объектлари белгиланади, шунга мувофиқ қарши кураш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Зоология институти ва ўсимликларни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳамкорлигида қизил қон ширасининг республикамиздаги учраш частоталари ҳамда заракунандалик даражалари муҳокама қилиниб, ҳамкорлик йўлга қўйилади. “Уруғ мевали боғларда қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)га қарши кураш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусида Фарғона, Андижон ва Наманган давлат университетлари энтомолог олимлари, тадқиқотчилари ва иқтидорли магистрантлари иштирокида илмий семинар ташкил этилади ҳамда унинг доимий фаолияти йўлга қўйилади. Шунингдек, жойларда боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳамда деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва ходимлари билан учрашувлар ташкилланади ва бунинг учун махсус дастурлар, муаммога доир илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилади. Ҳисобот йили якунида мавзу бўйича минтақавий илмий-амалий анжуман ташкил қилинади ва материаллари чоп этилади. Лойиҳа бўйича дастлабки йиллик тадқиқот натижалари илмий жиҳатдан хулосаланиб, уруғ мевали боғларда қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)нинг Фарғона водийси бўйлаб тарқалиш йўналишлари аниқланади ва харитаси тузилади. Қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)нинг водий шароитидаги биоекологик хусусиятлари ўрганилади. Ушбу материаллар асосида фермер хўжаликлари ва томорқа хўжаликлари учун тавсияномалар ишлаб чиқилиб, чоп этилади, тегишли соҳа вакилларига тарқатилади, олиб борилган тадқиқотлар мазмун-моҳиятини амалиётга кенг жорий этиш мақсадида боғдорчиликка ихтисослашган кластер хўжаликлари, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда жойларда махсус учрашувлар ташкил этилади. “Уруғ мевали боғларда қизил қон ширасини ҳисобга олиш, мониторингини юритиш ва уларга қарши кураш бўйича тўпланган материаллар ҳамда амалий хулосалар таклиф ва тавсиялар тизимли равишда акс эттириб борилади. “Уруғ мевали боғларда қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)га қарши кураш технологияси” номли монография, Тадқиқот натижаларига интеллектуал мулк объектлари учун тегишли ҳужжатлар олинади. Нуфузли илмий журналларда ва Веб оф Сcиенcе ҳамда Сcопус маълумотлар базасида индексасияланган журналларда илмий мақолалар чоп этилади. Download 164.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling