Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Мураббийлар кўчаси 19 уй


 Лойиҳа натижаларининг тижоратлаштириш салоҳияти (имконияти, даражаси)


Download 164.61 Kb.
bet17/22
Sana30.04.2023
Hajmi164.61 Kb.
#1416870
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
72 tur uchun yangi loyiha

4.10. Лойиҳа натижаларининг тижоратлаштириш салоҳияти (имконияти, даражаси):
Уруғ мевали боғларда қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)га қарши кураш технологиясини ишлаб чиқиш орқали республикамизда аҳолининг эҳтиёжи ва бозор талабларидан келиб чиқиб, мева етиширишни йилдан-йилга ошириш имконияти туғилади. Бу борада, мамлакатимиз ҳудудида уруғ мевали боғ майдонлари кенгаяди ҳамда ушбу соҳага ихтисослашган янги фермер хўжаликлари ташкил этилади.
Ушбу йўналишда қишлоқ ҳўжалиги зараркунандаларига қарши кимёвий препаратлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, қишлоқ ҳўжалиги зараркунандаларига қарши энтомофаглар етиштирувчи биолабораториялар билан ҳам фойдали шартномалар тузишимиз, лойиҳада эришган ютуқларимизни бемалол реклама қилишимиз ҳамда уларга илмий маслаҳатлар бериш орқали тижоратлаштиришни йўлга қўйишимиз мумкин.
Лойиҳамиздан олинган хулосалар натижасида университетнинг тажриба ер майдонларида карантин ҳудудлар ва фойдали энтомофагларни кўпайтириб, етиштирувчи биолаборатория ҳам ташкил этиш кўзда тутилган.
4.11. Лойиҳани амалга ошмаслик хавфи таҳлили, уни баҳолаш ва камайтириш усуллари: Уруғ мевали боғларда қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)га қарши кураш технологиясини ишлаб чиқиш, уларнинг салбий таъсирини башорат қилиш ва олинган маълумотларни электрон базасини яратиш бўйича бажарилмай қолиш эхтимоли деярли йўқ. Чунки барча тажриба ва амалиётлар асосан табиий муҳитда олиб борилади, бунинг учун энг тажрибали мутахассисларни лойиҳамизга иштирокчи сифатида жалб қилганмиз.
4.12. Қўшимча маълумотлар:
Олма қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium) нинг биоекологик хусусиятларини кенг қамровли тадқиқ этиш асосида қўшимча равишда:

  • Олма қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)нинг озуқа ўсимлигидаги ҳаётий циклини ўрганиш ва ўзига хос хусусиятларини таҳлил этиш;

  • Олма қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)нинг мавсумий ривожланиш хусусиятлари ва биологиясини ўрганиш;

  • Олма қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)нинг морфологик ўзгарувчанлиги ва экологиясини тадқиқ этиш;

  • Олма қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)га қарши курашнинг самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.




Download 164.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling