Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Мураббийлар кўчаси 19 уй


Download 164.61 Kb.
bet16/22
Sana30.04.2023
Hajmi164.61 Kb.
#1416870
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
72 tur uchun yangi loyiha

Иккинчи йилда: Зараркунандага қарши курашда ҳарорат, намлик, шамоллар ва бошқа омилларнинг ўрни ва аҳамияти ҳисобга олинади. Жумладан, қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)га қарши кимёвий кураш усуллари билан бир қаторда, биологик кураш бўйича алоҳида тадқиқотлар олиб борилади. Хусусан, қизил қон шираси (Эриосома ланигерум)нинг энтомофагларига алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, водий шароитида кейинги йилларда пайдо бўлган келгинди турларнинг табиий энтомофаглари бўйича умуман изланиш олиб борилмаган.
Маълумки, табиатда экотизимнинг иккиламчи озуқа занжири турларга бой бўлади. Натижада, унда “фитофаг-хўжайин”, йиртқич-ўлжа” ва “энтомофаг-хўжайин” муносабатлар тизими самарали бўлиб, бу жараён зараркунандалар сонининг бошқарилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Ушбу қонуният асосида уруғ мевали боғларда қизил қон ширасига биологик кураш чораларининг илмий асослари яратилади.
Eriosoma lanigerium ширасининг миқдор зичлиги, тарқалиши ва агросенозларга таъсирига кўра доминант, субдоминант ва кам учровчи турлар экологик гуруҳлари ишлаб чиқилади. Экологик гуруҳлашда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
озуқа ўсимликларига мукаммал мослашган ва барқарор популясияларга эга эканлиги;
тарқалиш ареали, озуқа ўсимликларига тўлиқ мослашиб кетганлиги, популясия динамикаси тебраниб турувчи ва барқарорлиги тўлиқ эканлиги.
Маҳаллий шароитларга боғлиқ ҳолда инвазив турлар биологияси ва ҳаёт цикли асосида уларнинг фенологик календарлари ишлаб чиқилади.
Лойиҳа доирасида фитофагларнинг ўсимлик органларига ихтисослашиш тавсифига кўра ризофаглар (илдизда озиқланувчилар), филлофаг ва лимфофаглар (поя, барг ва учки ўсув қисмларда яшовчилар), антофаглар (ўсимлик гулида яшовчилар), карпофаглар (ўсимлик мевасида озиқланувчилар) ҳамда голофаг турлар (илдиз, поя, барг, гул ва мевада аралаш типда озиқланувчилар) экологик классификасияси ишлаб чиқилади. Шунингдек уларнинг озуқа ўсимлигига трофик ихтисослашиши бўйича монофаг, олигофаг ва полифаглик хусусиятлари ажратилади. Фитофаглар маданий экинларни илк вегетасия даври, ювенил даври ҳамда генератив давридаги зарарлаш даражалари ўрганилади.
Умуман, уруғ мевали боғларда қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)га қарши кураш технологиясини ишлаб чиқиш асосида, илмий-оммабоп мақолалар, илмий рисолалар, ўқув-услубий қўлланмалар, монографиялар чоп этиш кўзда тутилади.

Download 164.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling