Йўриқчилик малакасига ўргатиш, асосан спорт секциялари ёки кружокларнинг машғулотларида (йўриқчиликка номзодларнинг 1-2 нафари машғулотларда иштирок этаётганлардан бўлиши мақсадга мувофиқ) амалга оширилади. Лекин, уларга машғулотларда 1-2 мавзуни ўз гуруҳларига бошлиқ тарзида ўргатишни топшириш орқали улар учун синовлар ташкиллаш яхши натижа беради. Алоҳида спорт турлари бўйича йўриқчи ва жамоатчи спорт ҳаками тайёрлаш кружок ва секция машғулотларида амалга оширилади. - Йўриқчилик малакасига ўргатиш, асосан спорт секциялари ёки кружокларнинг машғулотларида (йўриқчиликка номзодларнинг 1-2 нафари машғулотларда иштирок этаётганлардан бўлиши мақсадга мувофиқ) амалга оширилади. Лекин, уларга машғулотларда 1-2 мавзуни ўз гуруҳларига бошлиқ тарзида ўргатишни топшириш орқали улар учун синовлар ташкиллаш яхши натижа беради. Алоҳида спорт турлари бўйича йўриқчи ва жамоатчи спорт ҳаками тайёрлаш кружок ва секция машғулотларида амалга оширилади.
- Машғулотларни бошланишида ўкитувчи фаолларга жамоатчи йўриқчи ва жамоатчи спорт ҳакамининг вазифалари нимадан иборатлигини гапириб беради, уларнинг асосий мажбуриятлари ва ҳуқуқлари билан таништиради, йўриқчи қандай билим ва малакаларга эга бўлиши лозимлигини уқтиради ва амалий ҳосил бўлган малакаларни тўғри-нотўғрилигини кўрсатиб беради.
Янги материални ўқитишда тренер шуғулланувчиларга уни ўзлаштиришни кетма-кетлигини қандай бўлишини тушунтириши ва кўрсатишига қўйиладиган талаблар, хатоларни тўғрилаш усуллари, гуруҳни кузатиш ўзи учун машғулотда жой танлаш методикаси тушунтирилади. - Янги материални ўқитишда тренер шуғулланувчиларга уни ўзлаштиришни кетма-кетлигини қандай бўлишини тушунтириши ва кўрсатишига қўйиладиган талаблар, хатоларни тўғрилаш усуллари, гуруҳни кузатиш ўзи учун машғулотда жой танлаш методикаси тушунтирилади.
- Машқларни бажариш ва гуруҳга раҳбарлик қилиш амалиётини ўтиш учун асосан, машғулотларнинг асосий қисмидан фойдалани-лади. Ундан ташқари ҳар бир ўқувчи аниқ вазифа олади, дарсда ва машғулотларда ўқитувчига ёки машғулотни олиб бораётган ўз шеригига ёрдамчи бўлади, кружоклардаги машғулотларни мустақил олиб боради ва ҳ.к.лар.
- Тахминан айнан шу йўсинда спорт турлари бўйича жамоатчи йўриқчиликга шундай ўргатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |