3.Туристик саёҳатлар, походлар бўйича жамоатчи йўриқчиларнинг фаолияти ва уларни тайёрлаш - 3.Туристик саёҳатлар, походлар бўйича жамоатчи йўриқчиларнинг фаолияти ва уларни тайёрлаш
- Ўқувчилар учун ҳаётий зарурий ҳаракат малакалари ва кўникмаларининг заҳирасини ошириш туристик саёҳат ҳамда походларда содир бўлади. Синфдан ташқари ишларнинг бундай шаклини йўлга қўйиш учун туризм ишида ёрдам берадиган йўриқчиларни тайёрлашнинг аҳамияти катта. Уларни тайёрлаш туристлар клублари ёки туризм ўтказиш учун махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномаси бўлган мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчисига юклатилади. Ёрдамчи сифатида эса юқори синф ўқувчиларини жалб қилиб, улардан фойдаланиш мумкин. Клублар, туризм базалари одатда махсус тайёргарлик ва семинар ташкиллаб қатнашувчиларга «туризм йўриқчиси» деган сертификат беради. Ана ўшаларгина бу ишни йўлга қўйиш хуқуқига эга. Улар мактабда «йўриқчи» тайёрлаш семинарларини ташкиллаш ва ўтказишга жалб қилинади.
- Семинар дастури қуйидаги мавзуларни ўзида мужассамлаштиради:
- 1) походлар, экскурсиялар ва саёҳатлар, уларнинг мазмуни ва ўқувчилар билан ташкилланишининг шакллари (2 соат);
- 2) ўзининг ўлкаси (воҳаси, ҳудуди, муҳофати) билан таништириш, мавжуд экскурсия обoектларини ва туристлар учун походи маршрутини билиш (2 соат);
Туризм йўриқчилари туризмни актив дам олиш воситаси сифатида тушуниб уни билим олиш, ҳаётий-амалий малакаларга эга бўлиш учун режа асосида ва ўзлари кўнгилли равишда мустақил ташкиллашлари мумкинлигини билиши; режа асосидаги туризм (экскурсия тарзида) автобуслар, самолётлар, теплоход, поездлар ва бошқаларда олдиндан белгиланган жойларга боришлари; кўнгилли туризмни пиёда, велосипедда, отда ва бошқа воситаларда бир кунлик, кўп кунлик қилиб ташкилланиши, улар олдиндан босиб ўтиш қийинлигига қараб танланган маршрутлар бўйлаб (5 хил қийинликдагилардан бирини танлаб) ўтказадилар. - Туризм йўриқчилари туризмни актив дам олиш воситаси сифатида тушуниб уни билим олиш, ҳаётий-амалий малакаларга эга бўлиш учун режа асосида ва ўзлари кўнгилли равишда мустақил ташкиллашлари мумкинлигини билиши; режа асосидаги туризм (экскурсия тарзида) автобуслар, самолётлар, теплоход, поездлар ва бошқаларда олдиндан белгиланган жойларга боришлари; кўнгилли туризмни пиёда, велосипедда, отда ва бошқа воситаларда бир кунлик, кўп кунлик қилиб ташкилланиши, улар олдиндан босиб ўтиш қийинлигига қараб танланган маршрутлар бўйлаб (5 хил қийинликдагилардан бирини танлаб) ўтказадилар.
- Кўнгилли тарздаги туристик саёҳатларда яшаш учун ўзлари шароит яратиши, гуруҳи учун, алоҳида ҳар бир қатнашчи учун зарурий жиҳоз ва анжомларга эга бўлишлари ҳақидаги назарий билим ва амалий малакалар семинарларнинг махсус дастури материали бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |