Farg’ona давлат университети қўлёзма ҳуқуқида
-расм. Барча таълим муассасалардаги ўқувчиларнинг мезонлар бўйича ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи
Download 0.99 Mb.
|
3,1, (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йўл қўйиладиган умумий хатолар Хатоларни бартараф этиш йўл ва усуллари
3.1-расм. Барча таълим муассасалардаги ўқувчиларнинг мезонлар бўйича ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи
3.2-расм. Барча таълим муассасалардаги ўқувчиларнинг мезонлар бўйича самарадорлик кўрсаткичи Тажриба-синов ишлари жараёнида 5 – 9 - синф ўқувчиларни изланишли-тадқиқотчиликка доир ўқув малакаларига эгаликларини ўрганиш жараёнида улар томонидан лойиҳаларни ишлаб чиқишда аксарият ҳолларда йўл қўйиладиган умумий хатолар аниқланиб, уларни бартараф этиш йўллари таклиф қилинди (3.9-жадвал). Тажриба-синов ишларининг барча босқичларида иқтидорли ўқувчиларнинг амалий ҳаракатларини кузатиш, уларнинг ўқув ҳамда касбий фаолиятни ташкил этиш жараёнига бўлган муносабатлари ҳам синчиклаб ўрганилди. Ўрганиш натижалари ҳам 5-9- синф ўқувчилари tasavvur imkoniyatини ривожлантириш да самарали педагогик фаолиятни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эканлигини яна бир бор тасдиқлади. 3.9-жадвал Ўқувчилар томонидан лойиҳаларни ишлаб чиқишда йўл қўйиладиган умумий хатоларни бартараф этиш йўллари
Лойиҳаларни ишлаб чиқиш жараёнида ўқувчиларнинг ҳам индивидуал, ҳам гуруҳли фаолияти йўлга қўйилди. Ишлаб чиқилган ўқув лойиҳаларини баҳолашда аниқ мезонлар ва баҳолаш меъёрларига риоя этилди. Ўқув лойиҳаларини баҳолашнинг умумий мезонлари сифатида қуйидагилар белгилаб олинди: - муаммонинг долзарблиги ва аҳамиятини ёритиб бериш; - муаммонинг тўлиқ ёритилганлиги; - муаммони ҳал этишдаги оригиналлик; - артистизм ва ифоданинг ёрқинлиги; - ахборот технологияларидан фойдалана олиш; - лойиҳа юзасидан саволларга жавоб бера олиш. Мазкур умумий мезонлар асосида беш баллик шкала бўйича баҳолашга доир меъёрлар шакллантирилди: “5” балл: агар талабанинг бажарган иши лойиҳа мавзусига тўлиқ мос келса; муаммо тўла ёритилган бўлса; далилий материаллар тўғри бўлса; муаммо изчил, муайян кетма-кетликда баён этилган бўлса; нутқи равон ҳамда стилистик ва орфографик хатолар мавжуд бўлмаса қўйилади. “4” балл: агар талабанинг бажарган иши лойиҳа мавзусига тўлиқ мос келса; далилий материаллар тўғри бўлса; муаммо изчил, кетма-кетликда баён этилган бўлса; матн тушунарли ва ёрқин ифодага эга бўлса, ишда жузъий бир ёки икки камчиликка йўл қўйилган бўлса қўйилади. “3” балл: агар талаба лойиҳа муаммосидан баъзи ўринларда бир оз четга чиққан бўлса; лойиҳада айрим далилий материаллар етарли бўлмаса; баъзи ҳолатларда лойиҳани баён этиш кетма-кетлиги бузилган бўлса; матнда айрим ғализлик ва нутқ ёрқин ифодага эга бўлмаса қўйилади. “2” балл: агар иш лойиҳа муаммосига тўғри келмаса; далиллар етарли бўлмаса; фикрларни баён этишда кетма-кетлик ва изчилликка риоя этилмаган бўлса, матн қисқа ва тўлиқ бўлмаган кўринишдаги гаплардан тузилган бўлса, яхлитликда лойиҳа мазмунида олти, нутқда эса еттита хатолик мавжуд бўлса, қўйилади. Педагогик тажpиба-синов натижалаpини таҳлил этишда ўқувчилар томонидан ишлаб чиқилган ижодий ва ижтимоий лойиҳаларни баҳолаш асосида тажриба ва назорат синфларидаги натижалар математик-статистика методи ёрдамида таҳлил этилди. Ҳисоблаш учун қулай бўлиши учун репрезентатив равишда тажриба синфининг 261 нафар ва назорат синфининг 254 нафар ўқувчисининг натижалари асос сифатида олинди (3.10-жадвалга қаранг). Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling