Режа: 1 Мураккаб иқтисодий тизим сифатида транспорт фаолиятини ташкил этишнинг хусусиятлари


Download 84.25 Kb.
bet1/6
Sana29.03.2023
Hajmi84.25 Kb.
#1306193
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ТРАНСПОРТ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАСАЛАРИНИ ЕЧИШ УСУЛЛАРИ


МАВЗУ. ТРАНСПОРТ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАСАЛАРИНИ ЕЧИШ УСУЛЛАРИ


Режа:


1) Мураккаб иқтисодий тизим сифатида транспорт фаолиятини ташкил этишнинг хусусиятлари.
2) Транспорт-ишлаб чиқариш масалаларида “Ишлаб чиқариш – транспорт – тақсимлаш – сотиш” ягона тизимини яратиш.
3) Транспорт-ишлаб чиқариш масалалари усуллари.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар


1. Мураккаб иқтисодий тизим сифатида транспорт фаолиятини ташкил этишнинг хусусиятлари

Автомобиль транспортининг ишлаб чиқариш тизимидаги аҳамияти қуйидаги бир неча белгилар билан аниқланади:


1) мамлакат иқтисодиётига билвосита таъсири;
2) транспорт маҳсулотининг тармоқлараро аҳамияти;
3) транспорт воситаларидан фойдаланишда ижтимоий (ҳаракат хавфсизлиги, экологик хавфсизлик, транспорт хизматлари тарифининг табақалашуви ва ҳ.к.) манфаатнинг устуворлиги.
Шундай экан, транспорти корхоналари салоҳиятидан фойдаланишни ташкил этиш ва бошқариш муаммоларини ҳал қилишда, энг аввало унга умумиқтисодий нуқтаи назардан, сўнгра транспорт тизими нуқтаи назаридан ёндашув ўринли бўлади деб ҳисоблаймиз. Бу ўз навбатида корхона фаолиятини:
- ташиш сифати ва хавфсизлигига қўйиладиган замонавий талаблар асосида энг кам сарф-харажатлар билан аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг юк ва йўловчи ташишга бўлган талабини қондиришга йўналтириш;
- ташишда техник, технологик ва ташкилий-иқтисодий масалаларини ҳал этишда барча турдаги автомобиль транспорти корхоналари фаолиятида қўллаш мумкин бўлган умумий моделини тизимли-иерархик асосда шакллантириш имконини туғдиради.
Транспорт хизматларини яратишдан тортиб то уни мижозларга етказиб беришгача бўлган жараён автомобиль транспорти тизимидаги турли хил мустақил элементларнинг бир мақсад йўлида ўзаро ҳамжиҳатликда фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ мураккаб жараён ҳисобланади.
Айнан тизимли ёндашув ташқи муҳит таъсири остида мустақил элементлар фаолиятини ташиш жараёнининг ягона занжирида мантиқий кетма-кетлик ва тартибда бирлаштириб, етказиб бериш тезлиги ва баҳосининг энг мақбул қийматларига эришиш учун транспорт тури, транспорт воситалари, ортиш-тушириш механизмлари, оптимал маршрут, сервис хизматлари, иш режими ва малакали ходимларни танлаш имконини беради.



Download 84.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling