Режа: 1 Мураккаб иқтисодий тизим сифатида транспорт фаолиятини ташкил этишнинг хусусиятлари


-расм. Транспорт тизими фаолиятини ташкил этишнинг умумий алгоритми


Download 84.25 Kb.
bet2/6
Sana29.03.2023
Hajmi84.25 Kb.
#1306193
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ТРАНСПОРТ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАСАЛАРИНИ ЕЧИШ УСУЛЛАРИ

1-расм. Транспорт тизими фаолиятини ташкил этишнинг
умумий алгоритми

Замонавий транспорт аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг транспорт хизматларига бўлган эҳтиёжини қондириш, юк ва йўловчиларни ташишда хавфсизлик, узлуксизлик ва тезкорликни таъминлаши қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши лозим:

  • тижорат талаби доирасидаги вазифаларни бажариш имкониятини берувчи транспорт воситалари, ускуна ва қурилмалардан иборат маълум бир ишлаб чиқариш қувватига;

  • хизмат кўрсатиш қувватларини узлуксиз равишда кенгайтириш ва такомиллаштириб боришни таъминловчи тизимга;

  • транспорт воситалари, ускуна ва қурилмаларнинг юқори даражадаги сифатига;

  • етарли даражада сифатли автомобиль йўллари тармоқлари ва йўлолди инфратузилмаси объектлари таъминотига;

  • юқори эксплуатацион кўрсаткичларга, меҳнат унумдорлигига ва бошқалар.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, юк ва йўловчиларни ташиш жараёни турли-туман усул ва ҳар-хил транспорт воситалари кўмагида бажарилиши мумкин. Бунда энг муҳими ҳаракатдаги зарур воситалар турини, техник қурилма, жиҳоз ва ускуналар ҳажмини тўғри танлаш, уларнинг ўзаро самарали мутаносибликда бўлишини таъминлаш ҳамда ташиш жараёнини самарали ташкил этишга эътибор қаратилади.
Мулкчилик шакли, ҳаракатдаги воситалар, ташиш тури ва тавсифлари турли-туман бўлган автомобиль транспорти корхоналари транспорт хизматлари кўрсатиш бозорининг асосий сегментини шакллантириб, ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар, аҳоли ҳамда давлат ўртасида иқтисодий муносабатларни ўрнатувчи ижтимоий-иқтисодий тизим сифатида намоён бўлади. Ушбу тизимни ташкил этувчилари бўлиб транспорт хизматларини кўрсатувчи операторлар, транспорт хизматлари истеъмолчилари (корхона ва ташкилотлар, аҳоли), транспорт корхоналари фаолияти учун моддий ва бошқа ресурсларни етказиб берувчилар, транспорт хизматлари кўрсатиш фаолиятини тартибга солувчи давлат ва бошқа ваколатли органлар ҳисобланадилар.
Истеъмолчилар талабларининг ўзгарувчанлиги уларга қайишқоқ мослашувчан ишлаб чиқариш тизимларини қўллашни талаб этади. Мазкур тизим маълум вақт ва чегарада ўзгарувчан шароитларда корхонанинг техник-эксплуатацион сифатларига мунтазам равишда таъсир ўтказиш имкониятларини таъминлайди.
Автомобиль транспорти транспорт тармоғи сифатида қуйидаги ўзига хос хусусиятлар билан характерланади:

    • автотранспорт хизматларининг истеъмол баҳоси вақт чекловлари, маҳсулот ҳаракати йўналиши ва бошқа шартларга қатъий риоя қилиниши билан шаклланади, бу эса истеъмол жараёнида бошқа транпорт турлари хизмати билан алмаштириш имкониятларини чеклайди;

    • автомобиль транспорти хизмати кўрсатишнинг йўл тармоқлари ва йўлолди инфратузилма объектлари билан таъминланганлик даражасига бевосита боғлиқлиги;

    • автотранспорт корхоналари ўз транспорт-логистик хизматларини транспорт тортишиши ҳудудидан (район тяготения) ташқаридаги мижозларга кўрсатиши иқтисодий самарасиз ҳисобланади, айрим ҳолатда мантиққа ҳам эга эмас. Мижозлар ҳам худди шу ҳолатда бўладилар;

    • автомобиль транспорти хизматининг ишлаб чиқарилиши ва истеъмолчига бир вақтда сотилиши, яъни маълум вақт фазосида кўрсатилиши, корхонанинг бир вақтнинг ўзида қувватидан ортиқ транспорт хизматларини кўрсатиш имкониятини бера олмайди (мижозлар бўлмаган пайтда омборхона учун ишлаб бўлмайди). Демак, транспорт хизмати кўрсатиш ҳажми ва географик кўлами маҳсулот ишлаб чиқаришга нисбатан чегаралаган бўлади ва бошқалар.

Бугунги кунда транспортда замонавий ташиш технологияларининг суст қўлланилаётганлиги, ҳаракат воситалари ва автомобиль транспорти инфратузилмасини лойиҳалаштириш ва эксплуатациясида илмий-техник, технологик ва бошқарув қарорларининг замонавий услубий таъминот билан етарли даражада таъминланмаганлиги транспорт операторларнинг талаб даражасида хизмат кўрсатишларини таъминлай олмаяпти.
Автомобиль транспортига хос омиллардан яна бири, унинг хизмати иштирокчиларини бир вақтнинг ўзида унинг рақобатчиларига ҳам айланишидир. Масалан, ишлаб чиқариш корхоналари ва аҳоли ихтиёридаги шахсий транспорт воситаларининг кўпайиши, профессионал транспорт операторлари хизматига бўлган талабнинг пасайишига олиб келиши мумкин.
Шунингдек, автомобиль транспорти хизматлари ҳажми ва сифатини ошириш ўз навбатида транспорт воситалари ва сервис хизматлари кўрсатиш бозорини ҳам мутаносиб ҳолда ривожланишини талаб этади.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, юк ва йўловчиларни ташиш жараёни турли-туман усул ва ҳар хил транспорт воситалари кўмагида бажарилиши мумкин. Ҳаракатдаги воситаларнинг зарур турини, техник қурилма, жиҳоз ва ускуналар ҳажмини тўғри танлаш, уларнинг ўзаро самарали мутаносибликда бўлишига эришиш транспорт фаолияти барқарорлигини таъминлашнинг муҳим омили сифатида намоён бўлади.
Автомобиль транспорти корхоналари ташиш салоҳиятини шакллантириш ва ундан самарали фойдаланиш корхонанинг барча тузилмавий бўлимларининг ягона механизми сифатида қатъий ўзаро алоқадорликда фаолият юритишини талаб қилади. Унга автомобиль транспорти корхонасининг базавий ташкилий жараёнлари:


Download 84.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling