Режа: 1 Мураккаб иқтисодий тизим сифатида транспорт фаолиятини ташкил этишнинг хусусиятлари
Транспорт-ишлаб чиқариш масалалари усуллари
Download 84.25 Kb.
|
ТРАНСПОРТ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАСАЛАРИНИ ЕЧИШ УСУЛЛАРИ
3.Транспорт-ишлаб чиқариш масалалари усуллари
Бундай муаммоларни ҳал қилишда талаб ва тайёр маҳсулотларни моддий оқимларни мақбул бошқариш асосида тақсимлаш тамойилларини қўллаш жуда долзарбдир. Бунда гап стохастик ишлаб чиқариш ва транспорт муаммосини ҳал қилиш ҳақида кетади, чунки логистика тизими фаолият кўрсатадиган муҳит жараёнларнинг юқори турбулентлиги ва тасодифийлиги билан ажралиб туради. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун нафақат математик дастурлашнинг классик усуллари, балки эвристик усуллардан фойдаланиш ҳам самарали ҳисобланади. Классик усуллар - тармоқ ёки аналитик шаклларда ишлаб чиқариш-транспорт масаллари алгоритмидан фойдаланишга, евристик - ноаниқ тўпламлар назариясидан фойдаланишга асосланади. Транспортни тақсимлаш ва мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш масаласининг комплекс ечимини кўриб чиқамиз. Бунда бир хил маҳсулот (соддалаштириш учун) ишлаб чиқариш ва транспорт муаммосининг математик классик усулини кўриб чиқамиз. Унда хизмат кўрсатиш ҳудудларида омбор тизимлари тармоғини яратишга, тарқатиш омборлари марказлари ва истеъмол омборлари ўртасида функцияларни оқилона тақсимлашга, шунингдек истеъмолчиларни гуруҳлаш ва уларни ишлаб чиқариш пунктларига оқилона бириктириш асосида харид қилиш жойларини аниқлаш масалалари ҳал этилади. Полигонда юкларни тақсимлаш муаммосини ҳал қилишнинг умумий тамойилларини кўриб чиқамиз (2-расм). Ҳудудий тақсимлаш омборлари марказлари (ТОМ) иштирокида савдо ҳудудларида маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни ўз истеъмолчиларига бириктиришнинг ягона маҳсулот ишлаб чиқариш - транспорт масаласининг математик ифодаланиши қуйидагича тақдим этилиши мумкин. Айтайлик: i = 1,…, n - ишлаб чиқариш пунктлари; j = 1,…, r – тақсимлаш омборлари марказлари; k = 1,…, m - истеъмолчилар; хij - i-корхонадан j- ТОМ га юк оқими; хjk- j- ТОМ дан k-истеъмолчига юк оқими; хj – j-ТОМда сақланадиган ва қайта ишланган юк ҳажми; Download 84.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling