Farg’ona davlat universiteti O’qituvchi nutq m
Нутқнинг оғзаки ва ёзма шакллари
Download 0.78 Mb.
|
Нутқ маданияти-китобча-3-курсларга
Нутқнинг оғзаки ва ёзма шакллари,
уларнинг хусусиятлари. Р е ж а: 1. Нутқнинг оғзаки ва ёзма шакллари. 2. Монологнинг ички ва ташки куринишлари. 3. Ташки монологнинг турлари хакида. 4. Оғзаки ва ёзма баённинг хусусиятлари. Маълумки, нутқ оғзаки ва ёзма шаклларга эга. Оғзаки нутқ сузловчи гапириб турган вакт бирлигидагина мавжуд бўлиб, бу жараён тугаши билан нутқ хам тугайди. Аммо нутқ таъсирида уйгонган хаяжон, берилган ахборот маълум вактгача тингловчи онгида сакланиши, унинг хулкига таъсир этиши мумкин. Оғзаки нутқ хусусиятлари сифатида қуйидагиларни кўрсатса бўлади: 1. Оғзаки нутқ тезкорлик билан амалга ошади. Тушунчалар билан “унинг либоси” бўлган суз биргаликда “яшин тезлигида” тилга кела бошлайди. Баъзан тушунчани ифадаловчи сузни уша тезликда сузловчи топа олмай колади. Унга якин ёки уйланган тушунчани ифодалай олмайдиган сузларни ишлатиб юборади. Бундан тингловчи хам , сузловчи хам зарар куради. 2. Оғзаки нутқда суз бирикмалари ва гапларнинг моделлари айтилмокчи бўлган фикрга монанд холда тезкорлик билан танланади. Гап курилишини, моделларини акл назорат килиб боради. Фикрни айтилганларни хотирада ушлаб турган холда ривожлантиришга тугри келади. Агар хотира озгина “дангасалик ” килса, гап тузилиши, суз бирикмалари узаро мантикан ва грамматик богланмай колади. Чунки янги кисм аввалги кисм унутилгани учун у билан мослаша олмайди. Масалан: “Устоз, сизни... халк олдида килган улкан хизматларингиздан биз миннатдормиз”. Мисолда сузловчи нутқининг “Устоз, сизни “ кисмини айтгандан сунг уни кандай ривожлантириш устида килган мулохазаси жараёнида аввалги кисмни, аввал уйлаган моделини унутиб куйган. Шу сабабли тушум келишигида келган суз кейинги кисмлар билан грамматик ва мантикан богламай колган. 3. Оғзаки нутқ тахрир имкониятидан махрум. У кандай шаклда борликка келган бўлса, шундайлигича тингловчига такдим килинади. 4. Оғзаки нутқда, одатда, мулокот учун энг зарур нарсаларгина зухур этилади. Бу бир томондан вакт иктисоди билан, иккинчидан, нутқ кучини тежаш билан боглик. Шунга кура, унда узундан узок кириш, кенг изохлар кам учрайди. Аксинча, ходисаларнинг, нарсаларнинг ўзаро боғликлик даражалари, уларнинг тингловчи ва сузловчига равшанлиги даражаси хисобга олинади. Факат зарурият хис этилгандигина аввалдан маълум нарсаларга изох берилади. 5. Оғзаки нутқ суз бойлиги жихатидан ёзма нутқка нисбатан анча камбагал бўлади, унда бир хил сузлар, бир кадар купрок такрорланади. Бу хол тил воситаларини танлаш кийинчиликлари билан богликдир. 6. Оғзаки нутқда сузловчининг фаол нутқий харакати тухтам, оханг, ургу, турли хил имо-ишоралар фикрнинг тингловчига етиб боришида ахамият касб этади. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling