Фаргона вилояти Давлат санитария эпидемиология назорати маркази буйича сонли


Download 339 Kb.
bet9/10
Sana04.10.2023
Hajmi339 Kb.
#1691963
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
67-МАКТАБ ФМ БУЙРУҚЛАРИ. 2023-2024

ТАШКИЛИЙ КЎРСАТМАСИ

1. Мактабда аҳоли ва ҳудудларни Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини юқори савияда ва самарали амалга ошириш мақсадида, Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва харакат қилиш Давлат тизимининг (кейинги матнларда – ФВДТ) 2020 йилдаги асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:


-фавқулодда вазиятларни олдини олиш, оқибатларини бартараф этиш, аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш;
-асосий эътиборни юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш бўйича комплекс профилактик чора-тадбирларни амалга оширишга қаратиш;
-давр талабидан келиб чиққан ҳолда фавқулодда вазиятлар хавфи вужудга келганда мактабни бир меъёрда ва барқарор фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- мактаб раҳбари томонидан аҳоли ва ишчи-хизматчилар хаётига ва саломатлигига хавф солувчи авария ҳолатларини олдини олиш бўйича чоралар кўриши;
- мактаб атрофида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида қўпорувчилик ҳаракатларидан фуқароларни огоҳ этиш, мактаб хавфсизлигини таъминлаш, қўриқлаш ва жамоат тартибини сақлаш юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришда маҳалла фуқаролар йиғинларини кенг жалб этиш;
- мактаб раҳбар таркиби ва ишчи хизматчиларини, моддий ва маънавий бойликларни кўчирилишини қисқа муддатларда амалга ошириш чораларини кўриш;
-локал хабар бериш тизимини яратиш;
-табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун зарур молиявий, моддий-техника ресурслари заҳираларини яратиш ишларини давом эттириш;
- мактаб мактабларида махсус-тактик ўқув машқларини юқори савияда ва самарали ўтказишни таъминлаш;
-фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг куч ва воситаларини юзага келиши мумкин бўлган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш;
- махсус-тактик ўқув машқларининг сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратиш;
- режалаштирилган махсус-тактик ўқув машқларига ушбу мактаб атрофида истиқомат қиладиган аҳолини кенг жалб қилиш;
2. Мактаб раҳбар таркиби ва ишчи-хизматчиларини юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатишни ташкил этилади.
Мактаб, муассаса ва мактаблар фуқаро муҳофазаси тузилмалари билан махсус-тактик ўқув машқлари йилда бир маротаба, (6-8 соатгача) юқори тайёргаликдаги тузилмалар билан ҳар йили ўтказилади.
Комплекс ўқув машқлари (2 кеча-кундузгача) ходимлар сони 300 дан ортиқ бўлган мактаб, муассаса ва мактабларда ҳамда 600 дан ортиқ ўринга эга бўлган даволаш-профилактика муассасаларида йилда бир маротаба ўтказилади.
3. Мактаб раҳбарлари, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Аҳолини ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказида тасдиқланган режа ва дастурлар асосида тайёргарликдан ўтказилади.
4. Мактаб раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институтида ўқитилиши мумкин.
5. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ишчи-хизматчиларни юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш тадбирлари, уларнинг иш жойларида 15 соатлик ҳажмдаги машғулотлар ўтказиш билан амалга оширилсин ва кейинчалик амалий ўқув машқларида олинган билимлари мустаҳкамланади.
6. Мактаб фуқаро муҳофазаси тузилмалари ходимларини тайёрлаш бевосита иш жойида 15 соатлик хажмда ташкил этилади
7.Мактаб раҳбарлар таркибининг тайёргарлиги фуқаро муҳофазаси бошлиқлари томонидан ўқув йили учун 15 соатлик ҳажмда дастур асосида иш жойларида ташкил этилади
8. ФВДТ куч ва воситалари тайёргарлигини ошириш мақсадида ўтказиладиган амалий ўқув машқларига қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
9. Махсус-тактик ўқув машқлари:
- кимёвий хавфли мактабларда ёнғин оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш;
- кучли зилзила оқибатида юзага келган техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этиш;
- кучли сел оқибатида юзага келган вайронагарчиликни бартараф этиш;
- портлаш билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш.
10. Фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари қуйидагича белгиланади:
- Мактаб ишчи-хизматчилари ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларини тайёрлаш ва ўқитиш 2023 йилнинг 5 январидан бошланади:

Download 339 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling