Ишбай иш ҳақи ишлаб чиқарилган маҳсулот, ишлар миқдори ва унинг бирлиги учун нархлар асосида ҳисобланади. - 1) Тўғри – ишбай
- М и с о л, фармацевт бир ойда 80 қадоқ дори воситаларини тайёрлади. Бир қадоқ учун ишбай нархи – 2 500 сўм.
- Унинг иш ҳақи 200 минг сўмни
- (2 500 х 80) ташкил этди.
2) Ишбай-мукофот шакли ишлаб чиқариш меъёрларини бажарганлик ва ошириб бажарганлик учун мукофотлар тўлашни назарда тутади. - 2) Ишбай-мукофот шакли ишлаб чиқариш меъёрларини бажарганлик ва ошириб бажарганлик учун мукофотлар тўлашни назарда тутади.
- Мисол, фармацевт меъёри 70 қадоқ дори воситаларининг тайёрлашни ташкил этганда 80 қадоқ тайёрлади, ишбай нарх – дори воситаси бирлиги учун – 2 500 сўм. Ишлаб чиқариш меъёрини ошириб бажаришнинг ҳар бир фоизи учун ишбай ҳақнинг суммасидан 3% миқдорида мукофот белгиланади. Ишлаб чиқариш меъёрини бажариш фоизи:
- 114 % = (80 : 70) х 100;
- мукофот миқдори – 42 % (14 % х 3 %);
- ишбай ҳақ суммаси – 200 000 сўм (2 500 х 80);
- мукофот суммаси – 200 000 х 42 : 100 = 84 000 сўм;
- умумий иш ҳақи суммаси – 200 000 + 84 000 = 284 000 сўм.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шакли: - а) оддий вақтбай тизим – ишчининг меҳнатга соатлик, кунлик, ойлик, таъриф ставкалари ёки аниқ ишлаб берилган вақт учун маош тўланади.
Вақтбай-мукофот тўлови, сифат ва миқдор кўрсаткичлари учун мукофот низом бўйича ишлаган вақт ва лавозим маоши ёки тариф ставкасини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблашни назарда тутади. - Вақтбай-мукофот тўлови, сифат ва миқдор кўрсаткичлари учун мукофот низом бўйича ишлаган вақт ва лавозим маоши ёки тариф ставкасини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблашни назарда тутади.
- М и с о л, ходим май ойида 16 кун ишлаган. Ойда иш кунлари сони – 22 кун. Ойлик лавозим маоши – 3 млн 200 минг сўм. Май ойи учун мукофот фоизи – 75%.
- Лавозим маоши бўйича ҳақ – 2 327 272 сўм
- (3 200 000 : 22) х 16.
- Мукофот 1 745 454 сўмга тенг (2 327 272 х 75) : 100.
- Умумий иш ҳақи 4 945 454 сўмни ташкил этади (3 200 000 + 1 745 454).
Do'stlaringiz bilan baham: |