Амалдаги қонунчиликка асосан, иш ҳақи фондидаги барча тўловлар икки кўринишда бўлади: - Асосий иш ҳақига киради:
- 1 – ишланган вақт (вақтбай);
- 2 – бажарилган ишлар миқдори ва сифати учун ходимга ҳисобланадиган иш ҳақи (ишбай нархлар бўйича тўлов);
- 3 – тариф ставкалари;
- 4 – окладлар;
- 5 – мукофотлар;
- 6 – ишнинг меъёрий шароитидан четга чиқиш:
- тунги пайтда,
- иш вақтидан ташқари ишлаганлик муносабати билан қўшимча тўловлар ва ҳоказолар.
- Қўшимча иш ҳақи:
- – меҳнат бўйича қонун ҳужжатларида назарда
- тутилган ишланмаган вақт учун тўловлар:
- – навбатдаги таътиллар;
- – ёш болали оналарнинг танаффуслари учун тўловлар;
- – ўсмирларнинг имтиёзли соатлари;
- – давлат ва жамият мажбуриятларини
- бажарганлик учун тўловлар;
- – ишдан бўшатиш пайтида бериладиган нафақалар ва ҳоказолар.
2. Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари - Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шакли иш ҳақини ходим томонидан ишланган вақт миқдоридан ва бир соат иш учун тариф ставкасидан келиб чиқиб, ҳисоб-китоб қилинади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шакли: -
- а) тўғри ишбай – бунда маҳсулот бирлиги учун қатъий нарх бўйича тўланади.
- б) мукофотли – ишбай бунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг тўғри ишбай шакли корхонада амал қилаётган мукофотлаш ҳолатида ҳисобга олинган ишчиларнинг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари бўйича тўланади.
в) прогрессив ишбай шакли – ишчининг меъёр чегарасида ишлаб бериши қатъий нарх билан, меъёрдан ортиғи эса – кўтарилган нарх билан тўланади. Бу фармацевтика саноатида қўлланилиши мумкин. - в) прогрессив ишбай шакли – ишчининг меъёр чегарасида ишлаб бериши қатъий нарх билан, меъёрдан ортиғи эса – кўтарилган нарх билан тўланади. Бу фармацевтика саноатида қўлланилиши мумкин.
- г) билвосита ишбай шакли – ишбай нархлари бўйича белгиланиб, ўртача иш меъёрини бажарилишининг фоизига кўпайтирилади.
- д) аккорд иш ҳақининг миқдори қатъий белгиланган иш ҳажми ва уни бажариш муддати учун белгиланади.
- Аккорднинг тўлов шакли:
- 1 – ишлаб чиқариш “вақт” меъёрлари;
- 2 – тайёрланган маҳсулот бирлигининг нархи.
-
- Меҳнат тўловининг аккорд тизими, вазифаларни бажариш муддатини қисқариши ва бошқа сифат кўрсаткичлар учун мукофотлаш билан бирга қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |