Ривожланган мамлакатларда иқтисодиётнинг асосий ғоялардан бири корхоналарни ўсиб боришидир. Уларни кичик ва ўрта бизнес корхоналари деб номланади. - “Кичик ва ўрта бизнесдаги хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш чоралари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнеснинг субъектлари қуйидагилар ҳисобланади:
ишлаб чиқариш тармоғларида иш билан банд бўлган ўртача йиллик ходимлар сони 10 та, савдо, хизматлар ва бошқа ишлаб чиқарилмайдиган соҳаларда эса 5 тагача ходимлар сони бўлган мулк шаклидан қатъий назар микрофирмалар; - ишлаб чиқариш тармоғларида иш билан банд бўлган ўртача йиллик ходимлар сони 10 та, савдо, хизматлар ва бошқа ишлаб чиқарилмайдиган соҳаларда эса 5 тагача ходимлар сони бўлган мулк шаклидан қатъий назар микрофирмалар;
- саноат соҳасида банд бўлган ўртача йиллик ходимлар сони 40 тагача, қурилишда, қишлоқ хўжалигида ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида - 20 тагача, фанда, фанга хизмат қилувчи, чакана савдода ва бошқа ишлаб чиқарилмайдиган соҳалардаги тармоқларда ходимлар сони 10 тагача бўлган, мулк шаклидан қатъий назар кичик корхоналар;
кичик корхоналарга ўртача йиллик ходимларнинг белгиланган сонидан юқори бўлган, лекин саноат соҳасида 100 та кишидан ортиқ бўлмаган, қурилишда - 50 та киши, қишлоқ хўжалиги, бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида, улгуржи савдода - 30 та киши, чакана савдода, хизматлар ва бошқа ишлаб чиқарилмайдиган соҳаларидаги тармоқларда эса 20 тадан ортиқ бўлмайдиган ўрта корхоналар. - кичик корхоналарга ўртача йиллик ходимларнинг белгиланган сонидан юқори бўлган, лекин саноат соҳасида 100 та кишидан ортиқ бўлмаган, қурилишда - 50 та киши, қишлоқ хўжалиги, бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида, улгуржи савдода - 30 та киши, чакана савдода, хизматлар ва бошқа ишлаб чиқарилмайдиган соҳаларидаги тармоқларда эса 20 тадан ортиқ бўлмайдиган ўрта корхоналар.
Do'stlaringiz bilan baham: |