Фармацевтика иқтисодиёти фани турли мулкчилик шаклидаги дорихоналарда таъминотчилардан қабул қилинган ва сотилган товар-моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини тузиш асослари, мехнат ва иш хаққининг ҳисоби, дорихоналарнинг товар-моддий бойликларнинг инвентаризациясини ўтказиш тартиблари, бухгалтерия балансини тузиш, дорихона молия-хўжалик фаолиятининг иқтисодий тахлили ва унинг истиқболларини аниқлаш, дорихона фаолиятидаги зарур бўлган моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларини тахлили ва истиқболини аниқлаш, бизнес-режасини тузиш каби билимларни беради. - Фармацевтика иқтисодиёти фани турли мулкчилик шаклидаги дорихоналарда таъминотчилардан қабул қилинган ва сотилган товар-моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини тузиш асослари, мехнат ва иш хаққининг ҳисоби, дорихоналарнинг товар-моддий бойликларнинг инвентаризациясини ўтказиш тартиблари, бухгалтерия балансини тузиш, дорихона молия-хўжалик фаолиятининг иқтисодий тахлили ва унинг истиқболларини аниқлаш, дорихона фаолиятидаги зарур бўлган моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларини тахлили ва истиқболини аниқлаш, бизнес-режасини тузиш каби билимларни беради.
Бозор иқтисодиёти шароитида фаолият кўрсатаётган дорихона хўжалик ҳисоби негизларига амал қилишлари лозим - 1. Ҳўжалик ҳисобининг биринчи, энг муҳим негизи – бу корхоналарнинг иқтисодий ва ҳўжалик мустақиллиги ҳисобланади; бунда корхоналар: хусусий, жамоа, акционер дорихоналар ўзларининг асосий воситаларига ва айланма маблағларига эга бўладилар.
- Ҳўжалик ҳисобидаги хусусий, жамоа, акционерлик дорихоналари:
- 1).Банкда ҳисоб-китоб счети очадилар.
- 2).Корхоналар билан контракт-шартнома асосида иш юритадилар.
- 3).Товар-моддий бойликларни мустақил сотиб оладилар ва сотадилар.
- 4).Бизнес режани ўзлари тузадилар.
2. Ҳўжалик ҳисобининг иккинчи негизи - бу ҳўжалик ҳисобидаги хусусий, жамоа, акционерлик дорихоналар ўз харажатларини ўзлари қоплайдилар. - 2. Ҳўжалик ҳисобининг иккинчи негизи - бу ҳўжалик ҳисобидаги хусусий, жамоа, акционерлик дорихоналар ўз харажатларини ўзлари қоплайдилар.
- 3. Ҳўжалик ҳисобининг учинчи негизи – бу дорихоналарининг фойда келтириб ишлашлигидир, яъни дорихонанинг олган даромади дорихонанинг харажатларини қоплаб яна ортиб ҳам қолиши керак.
- 4. Ҳўжалик ҳисобининг тўртинчи негизи – бу корхона хизматчиларининг ўз меҳнатлари натижасидан моддий манфатдор бўлишлигидир яъни яхши ишлаган хизматчилар, ўз вазифасини виждонан, тўғри, ҳалол, ўз вақтида, сифатли бажарган хизматчилар моддий рағбатлантиришлари зарур.
- 5. Ҳўжалик ҳисобининг бешинчи негизи – бу корхоналарнинг ўзаро моддий жавобгарлигидир.
- 6. Ҳўжалик ҳисобининг олтинчи негизи – бу ҳўжалик ҳисобидаги корхоналар мол-моддий бойликларни, пул маблаҳларини, меҳнат ресурсларини тежаши, иқтисод қилиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |