- Хусусий мулк – фукароларнинг ёлланиб ишлашдан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланинишидан олган ва бошка даромадлардан ташкил топади.
- Ширкат (жамоа) мулки – хосил булиши ва купайиб бориши давлат корхоналарини ижарага бериш, давлат корхоналарини акциядорлар жамиятларига айлантириш билан таъминланади.
- Давлат мулки – Ўзбекистон Республикасининг, маъмурий-худудий тузилманинг бюджет ёки бошқа маблағлари ёхуд улар ихтиёридагий корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг маблаги хисобига хосил килинади.
- Аралаш мулк – мулкдорларнинг моддий ва пул маблагларини бирлаштириш йули билан хосил килинади.
- Чет эл фукаролар, ташкилотлар ва давлатларнинг мулки. Таъсисланган корхонани бутунлай сотиб олиш ёки хиссавий иштирок этиш (пайлар, акциялар) ёки шундай корхонага эгалик килиш туфайли юзага келади.
Дори воситаларини сотишда ЎзР 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунининг 13-моддасида белгиланган қуйидаги қоидаларга риоя қилиниши шарт: - дори воситалари фақат дорихона муассасалари орқали сотилиши;
- дорихоналар иши дорихона амалиёти учун хос бўлган стандартларга мувофиқ амалга оширилиши;
- барча дорихона муассасалари санитария меъёрлари ва қоидаларига жавоб бериши;
- Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг қалбакиси ёки ғайриқонуний нусхаси бўлган дори воситаларини реализация қилиш таъқиқланади;
- муддати ўтган дори воситаларини сотиш ва улардан фойдаланиш таъқиқланади;
- дорихоналар ишини бошқариш олий фармацевтика маълумотига эга шахсларгагина рухсат этилади.
ЎзР 1997 йил 25 апрелдаги қонунга асосан дорихона - - - дори воситаларини тайёрлаш, қадоқлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш, шунингдек, даволаш, ҳамда касалликнинг олдини олишга мўлжалланган дори воситалари, тиббий буюмларни, санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқ-овқатларни, минерал сувларни, даволаш-косметика маҳсулотларни ҳарид қилиш, сақлаш ва сотишни амалга оширувчи тиббиёт муассасасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |