1. Фукаролар егинининг максади ва вазифалари ваколатлари нимадан иборат?
Download 28.84 Kb.
|
Fuqarolar Mustaqil ish
Саволлар: 1.Фукаролар егинининг максади ва вазифалари ваколатлари нимадан иборат? 2.Давлат бошкаруви органлари тизими кандай? 3.Махалланинг ижтимоий-иктисодий ривожланиш дастури? Жавоблар: 1. Демократик хуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан изчил бораётган мамлакатимизда фуқароларнинг давлат бошқарувини амалга оширишдаги иштирокини ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал қилишларини таъминловчи ташкилий-ҳуқуқий кафолатлар тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, ўзини ўзи бошқариш тизимини ривожлантириш фуқаролик жамиятини барпо этишнинг нафақат шарти, балки муҳим воситасидир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек,“Фарзандларимизни болалигидан гўзал хулқли, маданиятли қилиб тарбиялашимиз лозим. Бунинг учун муносиб шароит яратишимиз керак. Улар чиройли, обод жойларда яшаса, кўп китоб ўқиса, маънавий олами бой бўлади, ватанпарвар бўлиб вояга етади.”1 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилиниши билан миллий давлатчилигимиз тарихида биринчи маротаба маҳалла конституциявий институт мақомига эга бўлди. Асосий Қонуннинг 32-моддасида фуқароларининг жамият ва давлат ишларини бошқаршцда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлиги, бундай ипггирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда гашкил этиш йўли билан амалга оширилишига оид норма ўз ифодасини топди. Конституциянинг 105-моддасида эса фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланди. Унга кўра шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаши белгиланди. Ушбу конституциявий қоидалар 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида мустаҳкамланди. Унда фуқаролар йигинини чақириш тартиби, раис (оқсоқол) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш тартиби, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг иқтисодий ва молиявий негизи, ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари, ўзини ўзи бошқариш органларининг структураси ва улар фаолиятини ташкил этиш ҳамда раис (оқсоқол)нинг ваколатларига оид меъёрлар мустаҳкамланди. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий мақсади маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳудудидаги фуқароларнинг манфаатлари- дан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдан иборатдир. Фуқаролар йиғини қуйидаги ваколатларни амалга оширади: фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини), унинг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) ва маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг ҳамда тафтиш комиссиясининг раисларини ва аъзоларини сайлайди; фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиларининг ва фуқаролар йиғини кенгаши девонининг миқдор таркибини белгилайди, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимига кўра фуқаролар йиғинининг масъул котибини тасдиқлайди; фуқаролар йиғини кенгаши ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолиятининг асосий йўналишлари ни белгилайди; фуқаролар йиғинининг фаолият дастурини ва харажатлар сметасини, ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлашга, тегишли ҳудудни ободонлаштиришга, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режаларини тасдиқлайди; аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ушбу мақсадда марказлаштирилган тарзда ажратиладиган давлат маблағларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди; ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ҳамда тафтиш комиссияси раис- лари, шунингдек, ички ишлар органлари таянч пунктлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторлари, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади; ҳар ойда профилактика инспекторларининг ҳисоботларини эшитади, ҳисоботларни эшитиш якунларига кўра улар зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан кўрилаётган чоралар ва иш натижаларини танқидий муҳокама қилади, улар фаолиятининг самарадорлигига алоҳида баҳо беради ҳамда эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги ҳақида тавсиялар қабул қилади; тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади; Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича участка сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодларни тегишли округ сайлов комиссияларига, шунингдек референдум ўтказиш бўйича участка комиссияларининг аъзолигига номзодларни референдум ўтказиш бўйича тегишли округ комиссияларига тақдим этади; Download 28.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling