1. Фукаролар егинининг максади ва вазифалари ваколатлари нимадан иборат?


Download 28.84 Kb.
bet2/5
Sana25.03.2023
Hajmi28.84 Kb.
#1294240
1   2   3   4   5
Bog'liq
Fuqarolar Mustaqil ish

халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилади;

  • тўйлар ва бошқа маросимларни ўтказиш юзасидан тавсиялар беради;

    Фуқаролар йиғини қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
    Фуқаролар йиғини қуйидаги мажбуриятларга эга:

    • ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга риоя қилган ҳолда амалга ошириш;

    • Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига нодавлат нотижорат ташкилотлари учун назарда тутилган тартибда солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш;

    • фаолияти тўғрисида солиқ ва статистика органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этиш;

    • ўз ходимлари билан меҳнат шартномасида келишилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;

    • қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш.

    Фуқаролар йиғини қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
    Фуқаролар йиғини ўз ҳудудида қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганади ва тегишли чоралар кўрилиши учун давлат органларига мурожаат этади. Давлат органлари ваколатига кирувчи ва ижтимоий аҳамиятга молик масалалар бўйича сўровлар юборади.
    Фуқаролар йиғини ўз ҳудудида жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
    Фуқаролар йиғинлари ўз ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида маслаҳат марказлари ташкил этишга ҳақли.
    Фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақириш тартиби:
    Фуқаролар йиғини фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), кенгаши томонидан заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Фуқаролар йиғини халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши нинг, туман, шаҳар ҳокимининг ёки ўн саккиз ёшга тўлган ва тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг камида учдан бир қисми ташаббуси билан чақирилиши мумкин.
    Фуқаролар йиғини фуқаролар йиғинида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган барча аҳолининг ярмидан кўпроғи ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.
    Фуқаролар йиғинини чақиришнинг имкони бўлмаган тақдирда, фуқаролар йиғини кенгаши фуқаролар вакилларининг йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади. Фуқаролар вакилларининг йиғилишига ҳовлилар, уйлар ва кўчалардан фуқароларнинг вакиллари юборилади.
    Вакиллик нормасини фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи тегишли комиссия белгилайди. Бунда фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак. Фуқаролар вакилларининг йиғилиши унда фуқароларнинг ҳовлилар, уйлар, кўчалар вакилларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.
    Фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) олиб бориш учун раёсат сайланади. Фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) йиғин раиси (оқсоқоли) ёки раиснинг (оқсоқолнинг) ўринбосарларидан (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларидан) бири олиб боради. Барча масалалар бўйича қарорлар очиқ ёки яширин овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
    Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказилган сана, ҳозир бўлган фуқаролар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган баённома юритилади. Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) нинг баённомаси ва қарори фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва масъул котиб томонидан имзоланади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) йўқлигида, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) нинг баённомаси ва қарори фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларидан бири ва масъул котиб томонидан имзоланади.
    Фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари ўз фаолиятларига доир масалалар бўйича маслаҳат овози билан иштирок этишга ҳақлидир.
    2. Бошқаришнинг у ёки бу вазифаларини ҳал этиш учун муайян органлар тузилади.Бошқариш органлари тизими, қуйи органларнинг юқори органларга бўйсиниши ва улар ўртасидаги ўзаро алоқа бошқариш структураси тушунчасини ташкил қилади. Шу маънода орган – бу бирор бир бошқарув тизими таркибига кирувчи муассаса, ташкилотдир. Бошқарув органлари бошқарув бўғинлари ва бошқарув босқичлари шаклида бўлади.
    Бошқариш бўғини – бу бошқаришнинг айрим ёки қатор функцияларини бажарувчи мустақил структурали бўлимлардир.Бу бўлимлар ўртасидаги боғланиш ва алоқалар горизонтал характерга эга.
    Давлат бошқаруви органлари тизими бир неча турларга бўлинади:

    1. Бошқарувнинг умумдавлат органлар;

    2. Бошқаришнинг маҳаллий органлари;

    3. Бошқаришнинг тармоқ органлари;

    4. Жамоат ва ўзини ўзи бошқариш органлари.


    5. Download 28.84 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling