Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Download 100.5 Kb.
|
352 22.12.2014
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
- Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ I. Умумий қоидалар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида LexUZ шарҳи Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сонли «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган. «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш., 2014 йил 22 декабрь, 352-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 декабрдаги 352-сон қарорига ИЛОВА Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ I. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида» ва «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартибини белгилайди. 2. Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) томонидан ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади. 3. Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш юридик шахслар бўлган тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда тадбиркорлик субъектлари деб аталади) дори воситалари ва тиббий буюмларнинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси деб аталади) берилишини назарда тутади. 4. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси дори воситалари ва тиббий буюмларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббиёт амалиётида қўллаш учун асос ҳисобланади. 5. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси 5 йил муддатга берилади. 6. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш даврида дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъектлари томонидан Бош бошқармага тақдим этилган ариза ва ўзгаришларга тааллуқли ҳужжатлар асосида дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. 7. Хорижий дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда улар учун рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади. Download 100.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling