VII. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш
39. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
40. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилинишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган, рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир маротаба қўпол равишда бузилишига киради:
Бош бошқарма томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилишини текширувлардан бош тортиш;
улар учун рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилган ҳаракатларни ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш натижасида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёхуд зарар етказилишининг реал хавфини пайдо қилиш.
VIII. Берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари реестри
41. Бош бошқарма берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари реестрини юритади ва уни ўз сайтларида жойлаштиради.
Берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари реестрида тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
тадбиркорлик субъектининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, манзили, телефони;
дори воситасининг савдо, халқаро патентланмаган номи, дорининг шакли, дозаси, чиқарилиш шакли ва тиббий буюмларнинг номи, модели, шакли, тури, сарфлаш ва бутловчи қисмлари ва бошқалар;
рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг берилган санаси ва тартиб рақами;
рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати;
рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, уни бекор қилиш ва унинг дубликатини беришнинг асоси ва санаси.
42. Берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади.
Дори воситалари ва тиббий буюмларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |